Помпео: АҚШ Эрон билан янги келишув имзолашга тайёр

Помпео: АҚШ Эрон билан янги келишув имзолашга тайёр

АҚШ Эрон билан янги келишув имзолашга тайёр, деди АҚШ давлат котиби Майк Помпео Rheinische Post газетасига берган интервьюсида.

"Биз Эрон ҳеч қачон атом қуролига эга бўлмаслигига кафолат берамиз. Агарда Эрон тинчликка таҳдид солувчи атом қуролини ишлаб чиқариш учун имкониятлар ривожлантирилмаслигига кафолат берса, биз у билан шартнома тузишга тайёрмиз", — деди Помпео. 

Эрон билан тузилган 2015 йилги шартнома тўғрисида сўзларкан, у АҚШ президенти Дональд Трампнинг фикрига кўра, бу шартнома Эроннинг ядро қуролига эга бўлишига имкон беришини айтди.

Помпеонинг фикрича, АҚШ санкциялари Эронни ўз сиёсий йўлини ўзгартириш ва музокаралар столига ўтиришга мажбур қилади.

Total Views: 1172 ,

Добавить комментарий

Толибон ярашувдан бош тортди бироқ музокаралар учун эшиклар очиқ

Толибон ярашувдан бош тортди бироқ музокаралар учун эшиклар очиқ Толибон...

Закрыть