Покистоннинг собиқ ҳукмдорлари Американинг ёлланган қуроли бўлган бўлсалар, бугунги ҳукмдорлар унинг тайёр уловидирлар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Покистоннинг собиқ ҳукмдорлари Американинг ёлланган қуроли бўлган бўлсалар, бугунги ҳукмдорлар унинг тайёр уловидирлар

Покистон бош вазири Имрон Хон CNN каналига берган интервьюсида АҚШнинг терроризмга қарши курашида «Биз мисоли ёлланган қурол эдик», дея шикоят қилди.

Бу хусусдан Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти матбуот бўлими баёнот нашр қилиб, унда қуйидагиларни таъкидлади:

«Бажва-Имрон ҳукумати АҚШ кучларининг Қобулдан қочишларини қулайлаштириб, унинг Исломга қарши курашиш учун минтақавий инфратузилмани қуриш ва мустаҳкамлашига ёрдам берди. Бугун Байден ўз юрти ичкарисида сиёсий инқирозга юз тутмоқда, Покистон эса, шундай қулай имкониятдан фойдаланиб, оғир аҳволда қолган Қўшма Штатларни минтақадан тоабад чиқариб ташлаши ҳамда Афғонистон ва Ўрта Осиё билан битта давлатда бирлашмоғи даркор. Бироқ, Покистон ҳукмдорлари Толибонни мустамлакачи халқаро тизимга итоат қилишга мажбурлаш учун минтақа давлатларининг разведка раҳбарлари билан учрашмоқда».

Баёнотда яна бундай қўшимча қилинди: «Бу хоин ҳукумат яраланган Байденнинг жанг майдонида эришолмаган ғалабасини музокаралар столида қўлга киритишига зўр бериб ёрдам беришмоқда».

Эй Покистон қуролли кучлари!

Покистон ҳукмдорларининг бундай хиёнатларига чек қўйиб, Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритишни қайта бошланг. Чунки Халифаликни барпо этиш фарзи Аллоҳ Субҳанаҳунинг фарзлари ичида энг буюгидир. Бас, шундай бўлгач, куч-қудратингизни Исломни бутун оламда ҳукмрон этишга сарфланг. Орангизда ушбу фарзни бажариш сари отилиб чиқиб, дунё ва охират ютуғини қўлга киритадиган бахтли инсонлар борми?!

Роя газетасининг 2021 йил 6 октябр чоршанба кунги 359-сонидан

Total Views: 87 ,

Добавить комментарий

Мусулмон юртларидаги ҳукмдорлар босқинчи яҳудийларнинг жиноятларига ҳамда улар билан муносабатларни нормаллаштириш хиёнатига шерикдирлар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Мусулмон юртларидаги ҳукмдорлар босқинчи яҳудийларнинг жиноятларига...

Закрыть