Покистон режими юрт армиясидан АҚШнинг салибчилик манфаатлари йўлида фойдаланяпти

بسم الله الرحمن الرحيم

Роя газетаси:

Покистон режими юрт армиясидан АҚШнинг салибчилик манфаатлари йўлида фойдаланяпти

Покистон ҳукумати Саудия Арабистонига аввал юборган 1600 нафар покистонлик аскарларга қўшимча яна 1000 нафар аскар юборди. Шунга биноан Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилояти қуйидагиларни таъкидлайди: Покистон режими ўз кучларини тўғри йўсинда жойлаштирмади, балки бу фақат Вашингтоннинг исломий оламдаги малай режимларга берган фармони асосида амалга оширилди.

Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилояти матбуот бўлими ҳижрий 1439 йил 4 жумодус-соний, милодий 2018 йил 20 феврал сешанба куни «Қуролли кучларимиздан фойдаланишни бас қилинг» номли варақа чиқарди. Варақада изоҳланишича, Босиб олинган Кашмирдаги Покистон кучлари шарқий ҳудуддан, яъни ҳиндлар мусулмонларни ўлдираётган ҳудудлардан ғарбий ҳудудларга кўчирилди. Бу Қабилалар минтақасидаги мужоҳидлардан америкалик кучларни қутқариш мақсадида шундай қилинди. Бугун Сурия, Мьянма, Фаластин ва Кашмир мусулмонлари тинимсиз ёрдамга чақириб, овозлари бўғилиб қолаётган бир пайтда, Покистон ҳукмдорлари ўз кучларини Америка қўғирчоғи томонга юборяпти. Форс Кўрфазидаги саудиялик бу қўғирчоқ қирол эса, Ямандаги мусулмонлар қирғин қилинаётган урушни молиялаштирмоқда ҳамда Америка билан биргаликда Сурия тоғутини мусулмонларнинг ағдаришидан сақлаб қолмоқда. Баёнотда қачон иш Кашмирни озод этишни тақозо қилса, Покистон режими ўжарлик билан чегаралар дахлсизлигини рўкач қилаётгани, аммо иш Америка лойиҳалари ва агентликлари хавфсизлигини таъминлашни тақозо этса, буни у ҳеч қандай нарсани рўкач қилмай бажонидил бажараётгани таъкидланди. Варақа сўнггида қуйидагилар баён қилинди: Ҳа, масжиди набавий билан Каъбатуллоҳ жонимизни қурбон этишга ҳақли даргоҳ. Ақсо масжиди ҳам шундайми?! Кофир қўшинлар томонидан дарё қилиб оқизилаётган мусулмонлар қони ҳам шундайми?! Демак, бугун биз Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатига жуда-жуда муҳтожмиз. Чунки ушбу давлат соясидагина қуролли кучларимиз Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло рози бўладиган жиҳатларда жанг қилади, мазлумлар нидосига қулоқ солиб, жаннат ютуғини қўлга киритади.

Роя газетасининг 2018 йил 28 феврал чоршанба кунги 171-сонидан

Total Views: 845 ,

Добавить комментарий

Ал-Ваъй уюшмаси Ғарбий соҳилдаги университетда талабалар ғайратини қўзғаш

بسم الله الرحمن الرحيم Роя газетаси: Ал-Ваъй уюшмаси Ғарбий соҳилдаги...

Закрыть