Пентагоннинг вақтинчалик раҳбари эълон қилинмаган ташриф билан Афғонистонга келди

Пентагоннинг вақтинчалик раҳбари эълон қилинмаган ташриф билан Афғонистонга келди

АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Патрик Шанахан эълон қилинмаган ташриф билан Афғонистонга келди. Бу ҳақда Associated Press хабар қилмоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, Шанахан Афғонистондаги Америка ҳарбий қўмондонлиги билан Толибон ҳаракати вакиллари ўртасида тинчлик тўғрисидаги музокаралар фонида учрашиш ниятида.

Пентагон раҳбари вазифасини бажарувчининг таъкидлашича, Афғонистон халқи ўз келажагини, жумладан, толиблар билан муносабатлар нуқтаи назаридан мустақил равишда белгилаши керак.

Шунингдек, унинг маълум қилишича, Оқ уйдан Афғонистондаги Америка қўшинлари сонини ҳозирги 14 мингдан қисқартириш бўйича кўрсатма келиб тушгани йўқ.

Total Views: 425 ,

Добавить комментарий

Россиянинг ўнлаб шаҳарларида «Оналарнинг ғазаб марши» бўлиб ўтди

Россиянинг ўнлаб шаҳарларида "Оналарнинг ғазаб марши" бўлиб ўтди Россиянинг Москва,...

Закрыть