Пекинда ядровий давлатлар учрашуви бошланди

Пекинда ядровий давлатлар учрашуви бошланди

30 январь куни бошланган йиғин икки кун давом этади. Қатнашувчилар ядровий қуроллар тарқалишининг олдини олиш масалаларини муҳокама қилади.

Йиғинда Москва, Пекин, Вашингтон, Лондон ҳамда Париждан келган дипломатлар иштирок этмоқда.

Британия, Хитой, Франция, Россия ҳамда АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси бўлиб, уларнинг ҳар бирида ўз ядровий қуроли бор.

Йиғин 1987 йилда Қўшма Штатлар ва Совет Иттифоқи ўртасида ўрта масофага учувчи ядровий қуроллар ҳақидаги битим тақдири савол остида қолаётган бир пайтда ўтказилмоқда.

Бу орада АҚШ Россия ва Хитойни ўз ядровий дастурлари ҳақида тўлиқроқ маълумот беришга чақирди.

Йиғинда сўзга чиққан АҚШ давлат котибининг қуроллар назорати ва халфаро хавфсизлик бўйича ўринбосари Андреа Томпсон Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома асосида шаффофликка эришиш қийин бўлаётганини таъкидлади.

— Биз аввалроқ мунтазам ҳисобот бериб туриш форматини ишлаб чиқишга келишиб олган эдик. Аммо бир томондан АҚШ ҳисоботлари, иккинчи томондан Хитой ва Россия ҳисоботлари ўртасидаги тафовут жуда катта бўлиб қолмоқда, — деди Томпсон.

Total Views: 417 ,

Добавить комментарий

Bloomberg: Москвадан Венесуэлага учган самолётга 20 тонна олтин юкланди

Bloomberg: Москвадан Венесуэлага учган самолётга 20 тонна олтин юкланди Москвадан...

Закрыть