Пекинда «ядровий бешлик» учрашуви бўлиб ўтади

Пекинда «ядровий бешлик» учрашуви бўлиб ўтади

ХХР Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) вакили Хуа Чуньин Пекинда «ядровий бешлик» (Россия, Хитой, АҚШ, Британия ва Франция) учрашуви бўлиб ўтишини тасдиқлади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Унинг аниқлик киритишича, томонлар ядровий қуролсизланиш, ядро қуролини тарқатмаслик ва тинч мақсадларда ядровий технологияларни қўллаш масалаларини муҳокама қилади.

«Мен шуни тасдиқлашим мумкинки, ҳақиқатдан ҳам, ядро қуролига эга бешта давлатнинг учрашуви 30 январь куни Пекинда бўлиб ўтади», — дея таъкидлаб ўтди Чуньин.

Таъкидланишича, тадбирда 30-31 январь кунлари Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков ва АҚШ давлат котиби ўринбосари Андреа Томпсон иштирок этиши режалаштирилган. 

Total Views: 460 ,

Добавить комментарий

Россия АҚШни Венесуэланинг ишларига ҳарбий аралашувдан огоҳлантирди

Россия АҚШни Венесуэланинг ишларига ҳарбий аралашувдан огоҳлантирди Россия АҚШни Венесуэланинг...

Закрыть