Париж полицияси “экстремизмга” алоқадорликда гумонланаётган 30га яқин ҳодимини текширмоқда

Париж полицияси экстремизмга алоқадорликда гумонланаётган 30га яқин ҳодимини текширмоқда

“Экстремизмга” алоқадорликда гумонланаётган 27 полициячидан уч нафари ишдан вақтинча четлаштирилган, иккитаси эса суриштирув якунига қадар табель қуролларини топширишга мажбур бўлган.

Париж полиция префектураси раҳбарияти “экстремистик” қарашларга эгаликда гумон қилинаётган 30га яқин полициячини текширмоқда. 

BFMTV телеканалининг хабар беришича, октябрь бошидан буён ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари орасида радикаллашув белгиларини аниқлаш бўйича маълумотлар тўпланмоқда.

“Экстремизмга” алоқадорликда гумонланаётган 27 полициячидан уч нафари ишдан вақтинча четлаштирилган, иккитаси эса суриштирув якунига қадар табель қуролларини топширишга мажбур бўлган.

3 октябрь куни Парижда 45 ёшли полициячи 4 нафар ҳамкасбини пичоқлаб ташлаганди. Оқибатда уларнинг барчаси ҳалок бўлган.

Прокурор Жан-Франсуа Рикарнинг айтишича, қотил полициячи радикал салафийлар билан алоқада бўлиб турган. 

Total Views: 117 ,

Добавить комментарий

Фаластин режими ва унинг етакчиларини олқишловчиларига ғафлат уйқусидан уйғониш вақти келмадими?!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Фаластин режими ва унинг етакчиларини олқишловчиларига...

Закрыть