“Озодлик Радиоси” раҳбари Имомали Раҳмон билан учрашди

Озодлик Радиоси” раҳбари Имомали Раҳмон билан учрашди

“Озод Европа/Озодлик Радиоси” (RFE/RL) президенти Жейми Флай 7 ноябрь куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан журналистлар аккредитациясига оид вазиятни муҳокама қилди.

Учрашув “Озодлик” радиоси ташаббуси билан Швейцариянинг Цюрих шаҳрида бўлиб ўтди. Томонлар “Озодлик” мухбирларининг Тожикистондаги фаолиятини муҳокама қилдилар.

Учрашув аввалида Имомали Раҳмон Тожикистон ҳукумати матбуот эркинлиги масалаларига жиддий аҳамият бериши ва мамлакатда сўз эркинлиги таъминланганини, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари фаолияти учун эркин ва нормал шароит яратиб беришга ҳаракат қилаётганини таъкидлаган.

Жейми Флайга кўра, учрашув самимий руҳда ўтган. Ахборот эркин тарқатилиши тарафдори эканини таъкидлаган Флай Тожикистонда Озодлик радиоси тожик хизмати мухбирларининг ҳам эркин фаолият юритиши муҳимлигини эслатган.

Имомали Раҳмонга кўра, Тожикистонда “Озодлик” радиоси фаолиятининг тўхтатилишига оид миш-мишлар ғирт ёлғон ва бугунги кунда мамлакатда радионинг 18 нафар ходими рўйхатдан ўтган.

“Айрим собиқ совет мамлакатларида Озодлик радиоси фаолияти бутунлай тақиқланган бир пайтда улар Тожикистонда ўз фаолиятларини эркин олиб боришмоқда”, деган И. Раҳмон сўнгги вақтларда “Озодлик”нинг тожик хизмати Тожикистон Олий суди томонидан фаолияти тақиқланган партия ва ҳаракатларга оид хабарларни тарқатиш билан шуғулланиб келаётганини қўшимча қилган.

Бунга жавобан Жейми Флай “Озодлик” радиоси журналистиканинг олий меъёрларига амал қилиши ва қандайдир босим ёки таҳдидлар туфайли принципларини ўзгартирмаслигини айтган.

Тожикистонда “Озодлик” радиоси мухбирларининг аккредитацияси ҳақида гапирган Жейми Флай “айрим мухбирларнинг ишлашига рухсат берилиб, айримларига рухсат берилмаслиги ёки қисқа муддатга рухсат берилиши қабул қилиб бўлмайдиган принцип” эканлигини урғулаган.

Жейми Флайга кўра, Имомали Раҳмон Тожикистонда “Озодлик”нинг фаолияти муҳим эканлигини қайд этиб, радионинг Тожикистонни тарк этишини истамаслигини билдирган.

Учрашувдан кейин Флай Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа тузилмаларига мурожаат қилиб, уларни “президент кўрсатмаларини бажариш ва қисқа муддат ичида “Озодлик” радиоси тожик хизмати мухбирларини аккредитациядан ўтказиш”га чақирган.

Total Views: 185 ,

Добавить комментарий

Туркия, Германия, Франция саммити 3–4 декабрь куни Лондонда бўлиб ўтади

Туркия, Германия, Франция саммити 3–4 декабрь куни Лондонда бўлиб ўтади...

Закрыть