Қозоғистонга АҚШдан йирик делегация келди

Қозоғистонга АҚШдан йирик делегация келди

6-ноябр куни Остонада АҚШдан борган йирик делегация Қозоғистон билан стратегик ҳамкорликни муҳокама қилди. Оқ уй, Давлат департаменти, Мудофаа вазирлиги ва бошқа органларнинг вакилларига Тўқаев маъмурияти билан мулоқотда хавфсизлик, иқтисод, инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий тараққиёт билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратган.

Расмийлар дейдики, бу — юқори даражадаги, яъни тобора юксалиб бораётган шериклик, орадаги ишонч мустаҳкам.

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича муовини Доналд Лу бошчилигидаги гуруҳ қонун устуворлигини таъминлаш, шаффофлик ва матбуот эркинлиги сингари талабларни эслатган. Американинг Марказий Осиёдаги энг йирик сармояси Қозоғистонда эканига урғу бериб, бизнес ҳамкорлик кенгайиши учун нималар қилмоқ зарурлиги айтилган.

2018-йилдан бери АҚШ ва Қозоғистон юқори стратегик шериклик диалоги олиб боради. Ҳукуматлараро махсус комиссия тузилган бўлиб, у уч қўмитадан иборат — сиёсий ва хавфсизлик, савдо ва иқтисод ҳамда инсон манфаатлари билан боғлиқ масалалар устида ишловчи гуруҳлар. Томонлар йилда бир марта кенг даврага йиғилади, аммо фаолият давомий.

Давлат котиби муовини Лу ва бошқа меҳмонлар Остонада журналистлар, фуқаро жамияти аъзолари ва ёшлар билан ҳам ушрашган.

Бу мулоқотларда АҚШ делегацияси демократик қадриятлар, жумладан сўз эркинлиги ва хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни тарғиб қилган.

Делегация Остонадан Тошкентга бориб, у ерда ҳам страрегик ҳамкорликни кўриб чиқади.

Total Views: 231 ,

Добавить комментарий

АҚШ давлат котиби ёрдамчисининг Тошкентга келиши кутилмоқда

АҚШ давлат котиби ёрдамчисининг Тошкентга келиши кутилмоқда АҚШ давлат котибининг...

Закрыть