Қозоғистонда президентлик сайловига қарши митинглар бўлиб ўтди

Қозоғистонда президентлик сайловига қарши митинглар бўлиб ўтди

9 июнь куни Қозоғистоннинг турли шаҳарларида муддатдан аввалги президентлик сайловига параллел ҳолда рухсатсиз митинглар уюштирилди. Полиция митинглар иштирокчиларини қўлга олишди.

РИА Новости маълумотига кўра, мамлакат пойтахти Нур-Султон шаҳридаги митингларда 700 нафардан ортиқ киши иштирок этган.

«Интерфакс» агентлиги мухбири хабар беришича, Олмаота вилояти марказидаги митингга 300 нафарга яқин киши тўпланган. Митинг иштирокчилари мамлакатда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бекор қилинишини талаб қилишган.

Намойишчиларнинг ҳисоблашича, сайловлар адолатсиз ва демократияга зид равишда ўтказилмоқда, унинг натижаси олдиндан маълумлиги айтилмоқда.

Қозоғистон Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Марат Кожаев Нурсултон ва Олмаотада рухсат берилмаган митингларда юздан ортиқ киши қўлга олингани ҳақида маълумот берди.

«Озодлик» радиоси маълумотига кўра, Чимкент шаҳрида ҳам митинг бўлиб ўтган ва бу ерда полиция 20дан ортиқ кишини қўлга олган.

Vesti.kg портали маълумотига кўра, қўлга олинганлар орасида маҳаллий журналистлар ҳам бор. 

Vlast.kz хабарига кўра, ушбу нашр оператори Екатерина Суворова, «Озодлик» журналисти Петр Троценко ҳамда политолог Димаш Алижанов қўлга олинган.

Хабар қилинишича, Қозоғистон нашрлари сайлов кунида ижтимоий тармоқларга тўсиқ қўйилгани ва интернет блокланганидан шикоят қилишган.

Мамлакат бош прокурори ўринбосари Булат Дембаевнинг айтишича, «айрим фойдаланувчилар» сайловлар кунида ижтимоий тармоқда ноқонуний ташвиқот ўтказишган. Шу билан биргаликда, у интернет ишламай қолиши билан боғлиқ муаммодан хабардор эмаслигини билдирган.

Total Views: 303 ,

Добавить комментарий

Қочқиндаги мусулмон роҳинжаларнинг Рамазон байрами қандай ўтди?

Қочқиндаги мусулмон роҳинжаларнинг Рамазон байрами қандай ўтди? Рамазон ҳайити юз...

Закрыть