Қозоғистон борасида АҚШ ва Россия ўртасида даҳанаки жанг авжига чиқди

Қозоғистон борасида АҚШ ва Россия ўртасида даҳанаки жанг авжига чиқди

Америка Қўшма Штатлари Қозоғистондаги воқеалардан хавотирда, бироқ у Республика КХШТ ёрдамисиз ҳам вазиятдан чиқиб кета олади, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен таъкидлади. 

“Биз Қозоғистондаги фавқулодда вазиятдан жуда хавотирдамиз, биз расмийларни мутаносиб, тўғри, намойишчилар ҳуқуқларига мос келадиган тарзда жавоб қайтариш ҳақида огоҳлантирдик”, деган Блинкен журналистларга. 

Блинкеннинг айтишича, Қозоғистоннинг КХШТга сўрови АҚШ томонидан саволлар туғилишига сабаб бўлмоқда. Вашингтон ҳисоб-китобларига кўра, Республика вазиятни ўзи ҳал қилиш учун етарли ресурсларга эга. 

“Улар нима учун ташқи ёрдамга эҳтиёж сезгани номаълум”, деган давлат котиби. 

У тартибсизликларни иқтисодий сабаблар билан изоҳлаган. 

“Ўтмишдаги тарихдан бир сабоқ: сизнинг уйингизда руслар бўлса, уларни чиқариб юбориш қийин бўлиши мумкин”, деган Блинкен. 

Блинкеннинг сўзларига Россия Ташқи ишлар вазирлиги жавоб қайтарган. ТИВга кўра, Блинкеннинг баёнотлари – сурбетлик услубидаги ҳазил. 

“Агар Энтони Блинкен тарих сабоқларини шунчалик яхши кўрса, у қуйидагиларни назарда тутсин: агар америкаликлар сизнинг уйингизда бўлса, ўғирлик ёки зўрланиш уёқда турсин, тирик қолишнинг ўзи ҳам қийин бўлиши мумкин”, дейилади ТИВ жавобида. 

Total Views: 31 ,

Добавить комментарий

Экспертлар Қозоғистонга КХШТ кучлари киритилиши ҳақида

Экспертлар Қозоғистонга КХШТ кучлари киритилиши ҳақида МДҲнинг Коллектив хавфсизлик шартномаси...

Закрыть