Оппортунистларнинг ўз тахтларини мустаҳкамлаш воситаси Аллоҳнинг аҳкомларига журъат қилишдир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Оппортунистларнинг ўз тахтларини мустаҳкамлаш воситаси Аллоҳнинг аҳкомларига журъат қилишдир, бунга сукут сақлаб жим туриш лоқайдлар ҳокимиятда қолиши учун воситадир

Устоз Муҳаммад Абдуллоҳ қаламига мансуб

Марокаш аҳли қисқа вақт ичида учта иғволи баёнотга гувоҳ бўлди. Уларнинг биринчиси спорт ва ёшлар вазири Рошид Толибий Аламийга тегишли бўлиб, вазир унда ёзги лагерларда болаларни бомдод намозига уйғотиш ва жума куни қуёш иссиғи остида соатлаб ўтиришини қоралайди. У ўз баёнотида шундай дейди: «Тунда болалар ухлаши керак». Толибий Аламийнинг баёноти спорт ва ёшлар вазирлиги кириб келаётган ёз фаслидан бошлаб ҳар йили икки юз минг бола фойдаланадиган лагерь программасига доир кескин чоралар ишлаб чиқишидан дарак бермоқда. Бу программа болаларни тарбиялашда қўлланиладиган тартиб қоидаларни ўз ичига олади.

Иккинчиси адлия вазири Муҳаммад Авжорнинг 2018 йил 12 февралда берган баёноти бўлиб, вазир унда шундай дейди: «Фуқароларнинг ихтиёри ўз қўлида бўлар экан, улар барча соҳаларда эркинликлардан фойдаланиши лозим». Вазир мисол тариқасида шундай дейди: «Икки ақли расо жуфт ўртасида зўравонликсиз ҳамда ўзаро розилик билан бўладиган жинсий алоқа жамиятга зарар бермайди». Лекин бу иш билан шуғулланаётган пайтда икки тараф бир-бирини ҳурмат қилиши керак». Аммо учинчиси таълим ва тарбия олий кенгаши аъзоси Нуруддин Уюшнинг 2018 йил 22 февралда берган баёнотидир. Вазир бу баёнотида диний бағрикенглик, эътиқод эркинлиги ва мактабдаги жинсий эркинликка чақиради. Бундан ташқари болаларга жинсий эркинлик борасида таълим беришга чақиради. Адлия вазири Уюш мана шу эркинликларни чеклайдиган қонунларга ўзгартириш киритишни талаб қилди. Шунингдек конституциядаги шахсий ва эътиқод эркинлигига ўзгартириш киритишни таклиф қилди. Уюш лесбиянкалик ва жинсий эркинликни ҳимоя қилар экан, инсон ҳуқуқлари бўйича жавобгар давлат вазири Мустафо Рамид ва ҳукумат раиси Саъдуддин Усмонийлар у билан бир хил фикрда экани ҳамда эътиқод эркинлиги борасидаги нарсани таклиф қилишаётганини қўшимча қилди.

Бу ерда ҳокимлар одатланиб қолган нарса шуки, улар қашшоқлик, ишсизлик, жиноят, таълим ва тарбиянинг бузилгани, соғлиқни сақлаш ёмонлашгани ва ахлоқсизлик каби халқни қийнаётган ҳақиқий муаммолардан кўз юмишади… Уларга фақат жамиятнинг мусаффолиги, болаларни намозга ўргатиш ва одамларни ўз динига қайтаётганига далолат қилувчи кўринишлар каби хўжайинларини безовта қилувчи нарсаларгина кўринади. Бу ердаги янгилик шундан иборатки, икки баёнот саройга яқин (Мустақил миллий уюшма) партиясига мансуб икки вазирникидир. Афтидан бу партия сарой олдиндан қўллаб келган, лекин ўтган сайловларда муваффақиятсизликка учраган «Оригиналлик ва замонавийлик» партияси ўрнини эгалламоқчи. Уларнинг баёнотидан аниқ кўриниб турибдики, улар ҳокимиятга ўрнашиши ва у ердаги ўрнини мустаҳкамлаши учун Аллоҳнинг ҳукмларига журъат қилиши ва ахлоқсизликни ёйиши керак. Аммо учинчи баёнотга келсак, бу баёнот соҳиби ҳам саройга яқин кишилардан бўлиб, фуқаролик жамияти фаолларидандир. Уюш ўғли Набил билан бирга жамиятда фаҳшни тарқатиш учун қаттиқ ҳаракат қилишган. Айниқса Уюш жинсий эркинлик номи остида лўттибозлик ва лесбиянкалик борасидаги чақириқлари билан ўз разилликларини фош қилган.

Аммо исломчиларга мансуб сохта ҳукмрон партияга келсак, одатдагидек ундан ҳеч қандай фойда йўқ. Бу партия мазкур баёнотларни билмасликка олиб, гўё бу иш унга аҳамиятсиздек ўзини четга олди. Бу партия сарой қўллаётган партия ёки шахсларни танқид қила олмайди. Балки у ўла ўлгунича саройга хизмат қилиши ва унга қарши чиқмаслигини кўрсатишга ҳаракат қилади.

Албатта зино қатъий ҳаром бўлиб, динда маълумдир. Икки тарафнинг рози бўлиши уни ҳалолга айлантирмайди ёки ҳаромлигини енгиллатмайди. Аллоҳ Таоло бу ҳақида шундай дейди:

﴿وَلَا تَقْرَبُوا الزِّنَا إِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةً وَسَاءَ سَبِيلًا﴾

«Зинога яқинлашманглар! Чунки (бу) бузуқликдир-энг ёмон йўлдир»  [Исро 32]

﴿الزَّانِيَةُ وَالزَّانِي فَاجْلِدُوا كُلَّ وَاحِدٍ مِّنْهُمَا مِائَةَ جَلدَةٍ وَلَا تَأْخُذْكُم بِهِمَا رَأْفَةٌ فِي دِينِ اللَّهِ إِن كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَاليَوْمِ الآخِرِ وَليَشْهَدْ عَذَابَهُمَا طَائِفَةٌ مِّنَ المُؤْمِنِينَ﴾

«Зинокор аёл ва зинокор эркак — улардан ҳар бирини юз даррадан уринглар. Агар сизлар Аллоҳга ва охират кунига имон келтиргувчи бўлсангизлар Аллоҳнинг (бу) ҳукмида (яъни зинокорларни дарралашда) сизларни уларга нисбатан раҳм-шафқат (туйғулари) тутмасин! Уларнинг азобланишига бир тоифа мўминлар гувоҳ бўлсинлар!»  [Нур 2]

Пайғамбаримиз ﷺ Моиз ва ғомидиялик аёл ҳодисасида иккисига ҳам жазони ижро этди. Маълумки икки ҳодисада ҳам зино яширин ва ҳеч ким кўрмаган ҳолда ҳамда икки тарафнинг розилиги билан рўй берди. Аммо лесбиянкалик ҳақида айтадиган бўлсак, у шунчалик тубан амалки, ҳатто ҳайвонлар у билан шуғулланмайди. Ҳар қандай ақли расо одам уни қоралайди ва динда унинг ҳаромлиги маълум. Лут алайҳиссалом қавми шу иш билан шуғуллангани учун Азиз ва Буюк Аллоҳ уларни вайрон қилди.

﴿وَلُوطاً إِذْ قَالَ لِقَوْمِهِ أَتَأْتُونَ الفَاحِشَةَ مَا سَبَقَكُمْ بِهَا مِنْ أَحَدٍ مِّنَ العَالَمِيْنَ * إِنَّكُم لَتَأْتُونَ الرِّجَالَ شَهْوَةً مِّنْ دُونِ النِّسآءِ بَلْ أَنْتُم قَوْمٌ مُّسْرِفُونَ * وَمَا كَانَ جَوَابَ قَوْمِهِ إلاَّ أَنْ قَالُوا أَخْرِجُوهُم مِّنْ قَرْيَتِكُمْ إِنَّهُمْ أُنَاسٌ يَتَطَهَّرُونَ * فَأَنْجَيْنَاهُ وأَهْلَهُ إِلاَّ امْرَأَتَهُ كانَتْ مِنَ الغَابِرِيْنَ * وَأَمْطَرْنَا عَلَيْهِم مَّطَراً فانْظُرْ كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ المُجْرِمِيْنَ﴾

«Лут (пайғамбар) ўз қавмига: «Шундай бузуқлик қиласизларми? Ахир сизлардан илгари бутун оламлардан бирор кимса бундай қилмаган эди-ку?! (Наҳотки) сизлар хотинларингизни қўйиб, нафсингизни қондириш учун эркакларга борсангиз?! Йўқ, сизлар ҳаддан ошувчи қавмдирсиз», деганини эсланг! Қавмнинг жавоби эса фақат мана бундан иборат бўлди: «Уларни (яъни Лут ва тобеларини) қишлоғингиздан чиқариб юборингиз! Чунки улар ҳаддан ортиқ покиза одамлар экан». Бас, унга ва аҳлига (яъни Лут ва унга тобе бўлган зотларга) нажот бердик. Магар унинг хотини (нажот топмади, чунки у) қолиб ҳалок бўлгувчилардан эди. Уларнинг устига даҳшатли ёмғир-тош ёғдирдик. Ана энди жиноятчи-осий қавмнинг оқибати (қисмати) қандай бўлганини кўринг» [Аъроф 80-84]

Эркинликни баҳона қилиб ўзаро розилик билан бўладиган зино ва ғайритабиий жинсий алоқани оқлаш, уларга бериладиган жазоларни бекор қилишга чақириш ҳамда шу каби разилликларни жамиятда тарқатадиган фикр ва тушунчалар ҳақида дарс бериш шаръий ҳукмларга зиддир. Шунингдек илмонийлик айтаётган эркинликларга йўл очишдир. Давлат зино кенг доирада ёйилаётгани ва турли жинсий бошбошдоқликлар мавжуд эканини билар эди, лекин давлат бу ишлардан кўз юмаётган эди. Аммо ҳозир у бу ишларни қонунийлаштириш ва улар борасидаги жазоларни олиб ташлашга уриняпти. Бундан кўзланган мақсад эса, юртларимизни расмий шаклда фисқу-фужур ва ахлоқсизлик майдонига айлантириш ҳамда зинокор ва гомосексуалистлар тўдаларига қулайлик яратишдир.

Аммо болалар соғлигини сақлаш баҳонасида бомдод намозига уйғотиш ва жума намозини кутиб қуёш иссиғи остида ўтиришларини ман қилиш масаласига келсак, болалар қуёш остида соатлаб футбол ва бошқа ўйинлар ўйнашлари вазирни безовта қилмайди. Болалар намозни кутиб ўтиришлари вазирни безовта қилади. Вазирнинг бу сохта безовталаниши ҳеч кимга сир эмас. Агар у ҳақиқатда болалар манфаатига эътибор берганида унинг ҳукумати болаларни қашшоқлик, очлик, касаллик, совуқ ва оғир меҳнатга ташлаб қўймас эди.

Зино ва гомосексуализм устидан жазони олиб ташлаш ҳамда бу ишларнинг мактабларда ёйилишига йўл қўйиш улкан гуноҳ бўлиб, Аллоҳ Таоло бундай жиноят билан шуғулланганларга дунёю охиратда азоб бўлишини ваъда қилган.

إِنَّ الَّذِينَ يُحِبُّونَ أَن تَشِيعَ الْفَاحِشَةُ فِي الَّذِينَ آمَنُوا لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ وَاللَّهُ يَعْلَمُ وَأَنتُمْ لَا تَعْلَمُونَ

«Албатта имон келтирган кишилар ўртасида бузуқликлар ёйилишини истайдиган кимсалар учун дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб бордир. Аллоҳ билур, сизлар билмассиз»   [Нур 19]

Болаларнинг саломатчилигини баҳона қилиб, уларни намоздан қайтариш Абу Жаҳлга эргашишдир. Аллоҳ Таоло бу ҳақда шундай дейди:

أَرَأَيْتَ الَّذِي يَنْهَى * عَبْدًا إِذَا صَلَّى * أَرَأَيْتَ إِنْ كَانَ عَلَى الْهُدَى * أَوْ أَمَرَ بِالتَّقْوَى * أَرَأَيْتَ إِنْ كَذَّبَ وَتَوَلَّى * أَلَمْ يَعْلَمْ بِأَنَّ اللَّهَ يَرَى * كَلَّا لَئِنْ لَمْ يَنْتَهِ لَنَسْفَعًا بِالنَّاصِيَةِ * نَاصِيَةٍ كَاذِبَةٍ خَاطِئَةٍ * فَلْيَدْعُ نَادِيَهُ * سَنَدْعُ الزَّبَانِيَة

«(Эй инсон), бир бандани (яъни Муҳаммад алайҳиссаломни) намоз ўқиган вақтида (намозидан) тўсадиган кимсани кўрдингми?! Хабар бергин-чи, агар у (намоз ўқигувчи) ўзи Тўғри йўлда бўлса, ёки (ўзгаларни) тақвога (Аллоҳдан қўрқишга) буюрса (уни намоздан ва тақводан тўсган кимса ҳалок бўлмасми)? Хабар бергин-чи, агар у (намоздан тўсгувчи кимса Аллоҳнинг китобини) ёлғон, деса ва (у Китобга имон келтиришдан) юз ўгирса, албатта Аллоҳ (унинг барча қилмишларини) кўриб туришини билмасми?! Йўқ! Қасамки, агар у (бундай гумроҳликдан) тўхтамаса, албатта Биз унинг пешона сочидан — ўша ёлғончи, адашган пешона сочидан тутармиз-да, (жаҳаннамга отурмиз)! Бас, у ўзининг жамоасини (ёрдамга) чақираверсин! Биз эса азоб фаришталарини чақиражакмиз!» [Алақ 9-18]

Эй мусулмонлар!

Ҳокимларимиз биздан эмас, улар бизга бегонадир. Улар Ғарб программаси асосида тарбияланган ва ўшалар каби фикрлайди ҳамда ўзидан ҳам кўпроқ Ғарбга хизмат қилади. Улар устимизда ҳукмрон бўлиб турар эканлар, ҳаётимизда исломий ҳукмлар йўқолиб кетгунича бирор куч сарфлашмайди. Агар биз сукут сақлаб тураверадиган бўлсак, яқинлашишга қўрқишаётган мавзуларга ҳам киришга журъат топадилар. Шунинг учун уларнинг қўлларидан тутиб, мункар ишларидан қайтаринг. Билингларки, инқилобий ечим доим биз такрорлайдиган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликдир. Чунки Халифалик бу қўғирчоқларга чек қўяди ва уларнинг ўрнига Абу Бакр ва Умардек эр кишиларни олиб келади. Шунда улар Аллоҳнинг шариати билан бошқаради ва Аллоҳнинг ҳукмларини ўзгартиришни хоҳлаётган кишиларни жазолайди.

Роя газетасидан олинди

Total Views: 975 ,

Добавить комментарий

Роҳинга мусулмонлари фожиаси давом этмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Роя газетаси: Роҳинга мусулмонлари фожиаси давом...

Закрыть