Қонхўрларни мусулмонларни қирғин қилгани учун мукофотлаш уларни янада кўпроқ жиноят қилишга ундашдир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Қонхўрларни мусулмонларни қирғин қилгани учун мукофотлаш уларни янада кўпроқ жиноят қилишга ундашдир

Швеция академияси австриялик ёзувчи Петер Хандкега адабиёт бўйича Нобел мукофотини топширди. Петер Босния қассоби Милошевични ҳимоя қилгани ҳамда серблар тарафини олиб, Босниядаги мусулмонларнинг қатли ом қилинишини оқлагани билан машҳур бўлган. Маълумки, Милошевич қатли ом ва уруш жиноятлари бўйича суд қилинаётганда Петернинг ҳимоячи гувоҳ сифатида қатнашишини талаб қилган. Милошевич Гаага суди ертўласида вафот этганда Петер уни дафн маросими ўтказиб, у ерда Милошевичнинг минглаб тарафдорлари олдида серб тилида маъруза қилган, ўзини унинг яқинларидан бири эканини билдирган.

Петер Хандкенинг мукофотланиши қаршисида Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини ўз сайтида баёнот нашр қилиб, жумладан бундай деди:

«Ислом ва мусулмонларни ёмон кўрадиган ва инсонийликдан ҳам чиққан бу жиноятчи унсурга адабиёт бўйича Нобел мукофотининг берилиши, Исломни иддао қилувчи анави давлатлар учун шармандаликдир. Демак, бундан чиқди, хоҳ адабиёт, хоҳ тинчлик, хоҳ бошқа соҳада бўлсин, айни мукофотга нопоклик аралашган, кўпинча, у Ислом ва мусулмонларни ёмон кўрувчи Ғарбнинг истак-майли ва ғаразли мақсадларига ва мусулмонлар душманларини гижгижлашга хизмат қилмоқда. Шунинг учун уруш жиноятчиси Шимон Перес ҳам 1994 йилда тинчлик бўйича Нобел мукофотини олган эди.

Шубҳасиз, Ғарб мана шундай жиноятчиларни медал ва мукофотлар билан тақдирлаш орқали уларни жиноят қилишда давом этишларига, кўпроқ жиноятлар қилишга тарғиб қиляпти. Ана шуларнинг бири бўлган жинояткор Хандке 2014 йилда ҳам халқаро Шиллер мукофотининг ҳам лауреати бўлди, бунга қарши овоз берувчилар эътирози ҳисобга олинмади. Бундан руҳланган Хандке мухолифларини «жаҳаннамга равона бўлиш», дея сўкди ва унинг нафрат-адоватли фикрлари янада кучайди.

2018 йил Норвегиядаги Нобел мукофоти комиссияси роҳинга мусулмонларини қатли ом қилиш ва номусларига тажовуз қилиш операциясига биринчи жавобгар Аун Сан Су Жинни тинчлик мукофотидан маҳрум қилишдан бош тортди.

То адолат ва эзгулик тузумини татбиқ қилувчи Ислом давлати барпо этилмас экан, бутун башарият бу каби жиноятлар ва қатли омлардан қутулолмайди. Зеро, Ислом тузуми инсониятни зулм, зўравонлик ва бахтсизликдан уларга Роббилари рози бўлган адолат, эзгулик ва тинчликка олиб чиқиш учун Аллоҳ Таоло томонидан келди. Аёллар, болалар ва қариялардан иборат оддий одамларни қирғин қилиш, экинзорларни пайҳон этиб, наслларни қуритиш, бойликларни талон-торож қилиш, юртларни вайрон қилиб, уй-жойларни одамлари билан қўшиб ер билан теп-текис қилиш ва бу жиноятларни содир этган қонхўр унсурларни мукофотлаш мақсадида келмади.

Роя газетасининг 2019 йил 23 октябр чоршанба кунги 257-сонидан

Total Views: 162 ,

Добавить комментарий