ОИТС давоси – Исломда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

ОИТС давоси – Исломда

15 май куни бутун дунёда ОИТС касаллигидан нобуд бўлганларнинг навбатдаги хотира кунини нишонладилар. Бу борада Россия четда қолмади ва бутун мамлакат бўйлаб ВИЧ хасталиги муаммосига ўз фуқаролари эътиборини жалб қилиш мақсадида касалликни олдини олиш, аниқлаш ва даволаш ҳақида маълумот бериш, эпидемия ҳаётдан олиб кетган одамларни хотирлаш, бу хавфли касаллик билан яшаётганларни қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар ўтказди.

ОИТС орттирилган  иммунитет танқислиги синдроми дея таърифланади. У ВИЧ (Инсон иммуннодефицит вируси) инфекциясининг сўнгги босқичи бўлиб, инсон иммун системасини шикастлайди, уни касалликлар ва инфекцияларга қарши кураш қобилиятидан аста-секин маҳрум қила бошлайди. Илк бор ОИТС билан касалланганлар 1978 йилда АҚШда аниқланган. Уни кенг тарқалишига 1960 йиллар охири 1970 йиллар бошларида Европани қамраб олган “жинсий инқилоб” “ёрдам” берди. 2015 йилда Россияда 93 минг киши касаллангани аниқланган. Ҳукумат раиси ўринбосари Олга Голодец сўзларига кўра, муаммо ниҳоятда жиддий: бугунги кунда мамлакатда ОИТС/ВИЧ билан касалланган 793 минг киши истиқомат қилмоқда. Бошқа расмий манбаларда эса бир миллионгача келтирилади. 2015 йилда ОИТСдан ўлганлар сони 12.5 мингтани ташкил қилган.

ОИТС уч хил йўл билан юқиши мумкин:

Жинсий йўл орқали;

Одам организмига вирус билан зарарланган қон орқали (одатда стерил бўлмаган шприцлар билан наркотик моддалар қабул қилинганда);

Она орқали болани зарарланиши (ҳомиладорлик пайтида, туғиш ёки кўкрак сути орқали бола озиқлантирилганда), бу ҳолатда она организмига вирус юқоридаги икки йўлдан бири билан тушган бўлади). 

Шундай қилиб, курраи заминнинг барча бурчакларига аллақачон етиб борган касаллик, аслида ғарбда пайдо бўлган ҳамда тартибсиз жинсий алоқа ва наркомания билан боғлиқдир. Капиталистик дунёқараш асосига кўра, ОИТС муаммоси шахс ва унинг эркинликлари билан бир чизиқда ётади. Бундан келиб чиқиб, бу муаммони ечиш учун иккита йўлни, яъни касалликни олдини олиш ва даволашни ўз ичига олган кенг чора-тадбирлар таклиф қилинади. Яъни ҳар бир инсон бу касаллик ва унинг оқибатлари, шунингдек уни олдини олиш ва даволаш усуллари  ҳақида хабардор қилинса ва буларнинг барчасига эришилса, муаммо ҳал бўлади. Бу ҳолатда инсон қандай ҳаёт тарзини яшашни ва ўз жинсий ҳаётини қандай назорат қилишни ўзи танлайди.  Масалан, инсон тартибсиз жинсий ҳаёт кечиришда давом этиши мумкин, лекин ўзига жуфт танлашда ва контрацептик воситалардан фойдаланишда эҳтиёт чораларини қилиши керак. Барча хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда бесоқолбозлик билан ҳам шуғулланиш тақиқланмайди. Қон орқали инфекция юқиши муаммосини ечиш учун эса тоза шприцлар ишлатиш ёки уларни бепул етказиб бериш дастурлари ёки шприцлар ишлатмасдан қабул қилинадиган наркотиклар эвазига инъекциядан воз кечиш таклиф қилинади. Шундай қилиб, ОИТС хасталигига шахс муаммоси деб қаралади ва шахсий суратда ҳал қилинади.

ОИТС келиб чиқишига бир қанча омиллар сабаб қилиб кўрсатилади, масалан касаллик ҳақида маълумотнинг йўқлиги, қимматчилик ёки контрацепция воситаларининг бўлмаслиги, шунингдек ўз вақтида касалликни олдини олиш ва даволашни олиб борилмаслиги, камбағаллик (ривожланаётган давлатларда) ва бошқалар.

Аслида бу муаммони келиб чиқишини диққат билан кўриб чиқилса, бунинг тагида инсоннинг нотўғри тушунчалари ва дунёқараши ётади. Ғарб жамияти капиталистик ақида асосига қурилган, унга кўра инсоннинг ҳаётдаги мақсади максимал даражада лаззатларни қўлга киритишдир. Шунинг учун, жинсий алоқа ва наркотиклар (маст қилувчи) – ғарб жамиятидаги ҳаётнинг инсонлар онгида илдиз отган ажралмас бир бўлагидир. Ижтимоий системанинг капиталистик модели иккала жинсни жамиятда аралаш бўлишига асосланган ва аёлларни бошқа эркаклар олдида  шаҳватли ва эркин бўлишга ундайди.

Жинсий алоқа лаззатга эришишнинг бир услуби ҳисобланади, аёлларга эса унинг манбаси деб қаралади. Эркаклар ва аёллар вақтини биргаликда дискотекаларда, барларда, сауналарда, пляжларда, хусусий уйларда ва шу каби бошқа жойларда ўтказиши, шунингдек табиий равишда жинсий алоқага олиб борадиган ҳилватда қолишлари нормал ҳолат ҳисобланади. Наркотик моддаларга келсак, улар аллақачон нормал ҳолга айланган, айниқса ёшлар орасида. Спиртли ичимликларни сотиб олишнинг осонлиги ҳам вазиятни янада оғирлаштиради: уни истеъмол қилган инсон ўзини назорат қила олмайди, натижада ҳар қандай хавфсизлик чораларига бефарқ бўлиб қолади ҳамда ўйламай нетмай жинсий алоқа қилишга ва кучли наркотикларни қабул қилишига туртки бўлади.

Шундай қилиб, капитализмнинг инсонга муносабати унга ҳаётдаги барча лаззатлардан фойдаланиш имкониятини беришга асослангани учун ВИЧ ва ОИТС каби тартибсиз жинсий алоқа ва наркотиклар истеъмол қилиш натижасида пайдо бўладиган касалликларга қарши курашишни иложи бўлмай қолади. Ғарбнинг эришиши мумкин бўлган нарсаси – бу касалланиш сонини қисқартиришдир, бироқ батамом йўқотиш эмас, агар ғарб ҳазорати бўлмаганида, инсоният бундай муаммога умуман йўлиқмаган бўлар эди.

ОИТС касаллигини пайдо бўлишининг асосий сабаби шуки, инсоният Қудратли Аллоҳнинг қонунларини бузиши ортидан иллатлар ва гуноҳлар ботқоғига ботиб қолганидир. Аслини олганда, тартибсиз жинсий алоқа ва наркомания ОИТС билан зарарланишдан кўра кўпроқ ҳалокатли оқибатларга олиб келади. Муаммонинг моҳияти ОИТСни  мутлақо енгиш эмас, балки Оламлар Роббиси қонунларига итоат қилинганида у умуман пайдо бўлмаслигидадир. Ҳатто инфекцияга қарши дори кашф қилинган тақдирда ҳам зинокорлик қандай гуноҳ бўлса, шундайлигича қолаверади ва инсониятга ахлоқнинг емирилиши, оилаларнинг бузилиши, абортлар, жинсий йўл билан юқадиган бошқа кўплаб касалликлар, шунингдек маст қилувчи ичимликлар истеъмоли натижасида кўплаб изтироблар ва муаммолар каби бахтсизликларни олиб келишда давом этаверади. Капитализм инсон ва унинг хоҳишларига тўлиқ эркинлик беришни орзу қилади, бироқ айни пайтда у бу дунёни яратган Аллоҳ эканлигини ҳамда фақат Угина рухсат бериши ва тақиқлаши мумкинлигини ҳисобга олмайди. Шунинг учун, улар Аллоҳнинг Росули (с.а.в.) огоҳлантирган нарсага дучор бўлдилар:

لم تظهر الفاحشة في قوم قط؛ حتى يعلنوا بها؛ إلا فشا فيهم الطاعون والأوجاع التي لم تكن مضت في أسلافهم الذين مضوا

Бирон қавмда фохишлик очиқ бўлиб кетса, у қавмда олдинги аждодларида учрамаган касалликлар, қорин тифи, очлик каби иллатлар тарқайди. (Сунан ибн Можа 4009)

Россияга келсак,  “20 аср вабоси” га қарши кураш йўли ғарбга мувофиқдир, ундан фақат йилдан йилга вазиятнинг оғирлашаётгани билан фарқ қилади холос. Бундан бир йил олдин ОИТСга қарши кураш федерал маркази раҳбари Вадим Покровский шундай деган эди: Россияда ОИТС билан боғлиқ вазият миллий ҳалокат даражасига етиб келган. Унинг маълумотларига кўра, ҳозирги шароитда Россияда инфекция тарқалишидан касалланганлар сони йил охирига бориб бир миллион кишига етади, яна бир – икки йил давомида кўрсаткич икки баробар ортади. Айрим минтақаларда – Иркутск, Самара, Свердловск вилоятлари ва Санкт Петербургда аҳолининг касалланиши 2015 йилда 1% дан ортган Дори-дармонларнинг етишмаслиги, нархларнинг ошиши ва импорт ўрнини қоплаш вазиятни оғирлаштирмоқда. ОИТС билан зарарланган беморлар маҳаллий дориларни қабул қилганларида қўшимча таъсир пайдо бўла бошлади, одамлар уларни таъсирсиз эканидан шикоят қила бошладилар, бундай ҳолат чет эл препаратларида кузатилмайди.

Исломда  ОИТС/ВИЧ каби касалликларнинг пайдо бўлиши ва тарқалиши каби муаммолар  мутлақо йўқдир. Исломдаги ижтимо низомига кўра, аёл ва эркак, бир-бирига эр-хотин ёки қариндош бўлмаса, шахсий ҳаётда бир-биридан тўлиқ ажратилган. Умумий ҳаётда аёл танаси бегона кўзлардан тўсилган, бу тартибсиз жинсий алоқа, фоҳишалик, бесоқолбозлик ва ғарбнинг турли бузуқликлари тугул, ҳатто жинсий алоқага замин тайёрланишини ҳам олдини олади. Муслима аёл лаззат олинадиган буюм деб эмас, балки эрига итоатли, содиқ умр йўлдош деб қаралади, унинг энг қадрли фазилатлари – иффатли, тақволи, камтар ва итоатли бўлишидир. Аллоҳнинг Расули с.а.в бекорга:

Фоҳиша бир аёлнинг бузуқлиги, мингта зинокор эркакнинг бузуқлигига баробар, бир аёлнинг тақводорлиги  70 та тақводорнинг тақвосига тенгдир”. – демаганлар. (ибн Умар ривояти, Бухорий)

Исломда шахс эркинлиги деган тушунчанинг ўзи йўқ ва Шариатга зид бўлган амалларга адашиш деб қаралади. Мусулмон ҳалол ва ҳаром тушунчаларига амал қилади, демакки, у зинони касаллик юқтириб олишдан қўрққани учун эмас, балки Аллоҳ тақиқлагани учун рад қилади. Шундай муносабат маст қилувчи ичимликларга ҳам тегишлидир. Аллоҳ айтади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالْأَنْصَابُ وَالْأَزْلَامُ رِجْسٌ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ

Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз. (5:90)

Ислом қонунларига кўра, давлат Шариат қонунларини татбиқ қилади ва бу қонунларни бузган одамларни жазолайди. Ҳар бир мусулмон бу қонунларга ишонади, бу эса бу қонунларни татбиқ қилинишига имкон беради. У капиталистик системадан тубдан фарқ қилади, бу системада шахс эркинликларининг қўриқчиси бўлиш давлатнинг бурчи ва у бошқа инсоннинг эркинликлари бузилган тақдирдагина аралашади.

ОИТСнинг ягона давоси Исломдир, шунингдек бошқа барча муаммолар ҳам инсонларга раҳмат қилиб юборган Аллоҳ Таолонинг дини татбиқи билан ҳал бўлади:

قَالَ ٱهۡبِطَا مِنۡهَا جَمِيعَۢاۖ بَعۡضُكُمۡ لِبَعۡضٍ عَدُوّٞۖ فَإِمَّا يَأۡتِيَنَّكُم مِّنِّي هُدٗى فَمَنِ ٱتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشۡقَىٰ ١٢٣ وَمَنۡ أَعۡرَضَ عَن ذِكۡرِي فَإِنَّ لَهُۥ مَعِيشَةٗ ضَنكٗا وَنَحۡشُرُهُۥ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ أَعۡمَىٰ ١٢٤

У зот: «Ҳаммангиз бир-бирингизга душман ҳолда ундан тушинг. Агар Мен томонимдан сизга ҳидоят келганида, ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас. Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз», деди.  (20:123, 124)

Манба: Нусра инфо

Абдумалик таржимаси

Total Views: 6053 ,

Добавить комментарий

Туркия россиялик юк машиналари ҳайдовчиларига визалар киритди

Туркия россиялик юк машиналари ҳайдовчиларига визалар киритди Россия юк машиналари...

Закрыть