Қобул аэропортидаги портлаш қурбонлари сони 170 нафарга етди
Қобул аэропортидаги портлаш қурбонлари сони 170 нафарга етди
Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, Қобул аэропортидаги портлашлар қурбонлари сони 170 нафарга етди, уларнинг аксарияти Афғонистон фуқаролари, деб хабар берди CBS News телеканали.
Портлашда ҳалок бўлган 13 америкаликдан 10 нафари денгиз-пиёда ҳарбийси бўлган, дея қўшимча қилди телеканал. Шунингдек, 18 нафар америкалик ҳарбий яраланган. Пентагон АҚШ фуқароларининг ўлимини тасдиқлади.
26 августда Қобул аэропорти яқинида бир қатор портлашлар юз берди. Бири аэропортга кириш қисмида ва иккинчиси аэропорт яқинидаги меҳмонхона олдида. Портлашлар худкушлар ва миналаштирилган машиналар ёрдамида содир этилган. Бу вақтда аэропортда минглаб афғонлар мамлакатдан чиқиб кетиш имконини пойлаб турган. Бундан бир кун аввал АҚШ ва Британия махсус хизматлари аэропорт ҳудудида портлашлар содир этилиши мумкинлигидан огоҳлантирилган.
ИШИД ушбу ҳужумлар учун жавобгарликни зиммасига олди ва навбатдаги портлашлар билан таҳдид қилди.