ОАВ: Россия Курск областига ҳужум учун 50 минг кишилик қўшин тўплади

ОАВ: Россия Курск областига ҳужум учун 50 минг кишилик қўшин тўплади

РФ Мудофаа вазирлиги Курск областига 50 минг кишилик қўшинни жалб этган бўлиб, уларнинг таркибида россиялик аскарлардан ташқари, КХДР ҳарбийлари ҳам бор. Бу ҳақда АҚШ ва Украинадаги расмийларга таяниб, The New York Times хабар берди.

Яқин кунларда улар Украина Қуролли кучлари (УҚК) томонидан қисман эгалланган Курск областида кенг кўламли қарши ҳужумни бошлаши кутилмоқда. Айни вақтда КХДР қўшинлари Курскнинг ғарбий қисмида россияликлар билан жанговар мувофиқлашувдан ўтмоқда. Манбаларнинг баҳолашича, минтақада 10 мингдан ортиқ шимолий кореялик ҳарбий хизматчилар бор.

Нашр маълумотларига кўра, КХДР ҳарбийлари УҚК позицияларига тўғридан ҳужум қилишга тайёрланмоқда. Украиналик амалдорга кўра, шимолий кореялик аскарлар икки гуруҳга бўлиняпти: уларнинг бир қисми ҳужум бўлинмаларидан ўрин олса, қолганлари қайтариб олинган ҳудудлар хавфсизлигини таъминловчи қўллаб-қувватлов бўлинмалари таркибида бўлади.

Шу билан бирга, NYT’нинг таъкидлашича, Россия Украина шарқидаги қўшинларини жалб этмаган ҳолда кучларини тўплашга муваффақ бўлган — бу «Москвага бир вақтнинг ўзида бир нечта фронтда босим ўтказиш имконини беради».

Total Views: 34 ,

Добавить комментарий

Қатар АҚШ босими остида ҲАМАСнинг мамлакатдан чиқиб кетишини талаб қилди

Қатар АҚШ босими остида ҲАМАСнинг мамлакатдан чиқиб кетишини талаб қилди...

Закрыть