Оқ уй: Пхеньян аниқ чоралар кўрмагунча АҚШ ва Шимолий Корея саммити бўлмайди

Оқ уй: Пхеньян аниқ чоралар кўрмагунча АҚШ ва Шимолий Корея саммити бўлмайди

Пхеньян ядровий ишланмаларини тўхтатиш учун аниқ чоралар кўрмагунча АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин учрашуви бўлмайди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс маълум қилди.

“Шимолий Кореянинг сўзларига мувофиқ аниқ ҳаракатларини кўрмагунимизча, бу учрашув бўлмайди”, деб айтган Сандерс. Унинг айтишича, Вашингтон Пхеньяндан Корея яриморолини ядровий қуролсизлантириш бўйича “аниқ ҳаракатлар”, ваъдалар бажарилишини кутиб қолади. Сандерснинг таъкидлашича, Трамп АҚШ “бу борада муайян тараққиётга эриша олишига” умид қилмоқда.

“Максимал босим ўтказиш бўйича кампания кўринишича самарали бўлди”, деб айтган Сандерс. У икки етакчи учрашуви ўтадиган жой ва сана ҳали аниқлаштирилмагани қўшимча қилган.

Total Views: 867 ,

Добавить комментарий

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга ташриф буюрди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев...

Закрыть