Нью-Йорк Таймс: Ливаннинг бош вазири супер моделга 16 миллион доллар совға қилди

Нью-Йорк Таймс: Ливаннинг бош вазири супер моделга 16 миллион доллар совға қилди

Америкада чиқадиган Нью-Йорк Таймс газетаси Жанубий Африка давлати суди томонидан тақдим этилган ҳужжатни чоп этди. Унда ёзилишича, Ливаннинг бош вазири Саъд Ҳаририй 2013 йили Жанубий Африкалик супер моделга ишқий муносабатлардан кейин 16 миллион доллар берган.

Газетанинг ёзишича, Саъд Ҳаририй Кендис Ван билан Сейшел оролларидаги ҳашаматли курортда учрашган. Газета ушбу хабарнинг фош бўлиш сабаби ҳақида шундай дейди: Супер моделнинг йиллик даромади 5400 доллардан ошмаган. Лекин 2013 йилда унинг даромади 15 миллион 200 мингдан ортиб кетган. Бу ҳисоб-китоблар Ливан банкидан унга пул ўтказилгани, Ҳаририй унга иккита AUDI R8 автомобили ва баҳоси 250 минг доллар турадиган LAND ROWER EVOQUE автомобилини совға қилганидан кейин маълум бўлган. Нью-Йорк Таймс газетасининг изоҳлашича, олдинроқ супер модел Ҳаририйга автомобили ўғирлангани ҳақида айтган. Бу иш Жанубий Африка республикасининг молиявий ва солиқ инспекциясини супер моделнинг ҳисобига келиб тушган пулларни тафтиш қилишга ундаган. Кендис Ван эса, бу пуллар совға экани ва Жанубий Африка республикаси қонунларига кўра, унга солиқ тўланмаслигини айтган. Унинг ҳисоб рақамидаги бу ортиқчалик 2016 йилги ҳисоб-китоб даврида мамлакатдаги манфаатдор шахслар билан молиявий кескинликни вужудга келтирган. Ўшанда унинг мамлакатида ҳукуматга қарши суд даъвоси бошланиб, келтирилган зарарлар учун 65 миллион доллар талаб қилинган эди. Кендис Ван активлар музлатилиши оқибатидан уйини сотишга мажбур бўлган. Газетада ёзилишича, Саъд Ҳаририй суд процедураларини қоплаш учун унга яна миллион доллар ўтказган.

Изоҳ: Агар бу хабар Ливан сиёсий майдонида шармандалик ҳисобланса, шариатда нима деб ҳисобланади? Унинг шариатдаги ҳукми нима? Бу ошкор бўлган хабардир, аммо махфийлари жуда ҳам кўпдир.

Total Views: 119 ,

Добавить комментарий

Америка армияси қўшинлари орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кескин ортган

Америка армияси қўшинлари орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кескин...

Закрыть