Норвегияда масжидга ҳужум уюштирилди

Норвегияда масжидга ҳужум уюштирилди

Норвегия пойтахти Осло чеккасидаги масжидда бир эркак отишма келтириб чиқарди. Reuters’нинг хабар беришича, у қўлга олинган.

Масжид вакилларининг сўзларига кўра, гумонланувчи иккита ов милтиғи ва тўппонча билан қуролланган бўлган. У ўқ узишни бошлагач, масжид ташрифчилари аввалига уни зарарсизлантирган, сўнг полицияга топширган.

Ҳодиса оқибатида бир киши яраланган.

Полициянинг билдиришича, қўлга олинган ҳужумчи мигрантларга қарши кайфиятда бўлган.

Биз тўплаган маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, жиноятчи ўта ўнгчиларга мансубдир. У мигрантларга қарши кайфиятда бўлган. У қўрқув уйғотмоқчи бўлди, бу эса террорчилик ҳаракати деганидир. Биз бу воқеани террор ҳаракати сифатида ўрганмоқдамиз, — деди Осло полицияси расмий вакили Руне Скольд 11 август куни.

Total Views: 98 ,

Добавить комментарий

Қуддусда мусулмонлар ва полиция ўртасида тўқнашув юз берди

Қуддусда мусулмонлар ва полиция ўртасида тўқнашув юз берди 11 август...

Закрыть