Николас Мадуро муддатдан аввал сайловлар ўтказишни таклиф қилди

Николас Мадуро муддатдан аввал сайловлар ўтказишни таклиф қилди

Венесуэла президенти Николас Мадуро мухолифат билан қарама-қаршиликлар ортида парламентга муддатдан аввал сайловлар ўтказиш таклифини берди.

Ҳозирда парламент мухолифатчилар томонидан назорат қилинади, унинг спикери Хуан Гуайдо эса 23 январда ўзини мамлакатнинг вақтинчалик президенти деб эълон қилган.  

Мадуро муддатдан аввал сайловлар ўтказиш таклифини 2 февралда тарафдорлари намойишида билдирган. Ҳукуматни қўллаб-қувватловчи акция мамлакатнинг аввалги президенти Уго Чавеснинг ҳокимият тепасига келганининг 20 йиллигига бағишлаб ўтказилган.

2 февралда Каракасда Мадуро тузумига қарши чиқаётганлар митинги ҳам бўлиб ўтди. Унда Гуайдо аҳолиси қашшоқлашиб, валютаси ўта қадрсизланиб кетган Венесуэлага тез орада гуманитар ёрдам етказилишига ваъда берган.

Бу орада мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари генерали Франсиско Янес Родригес Гуайдони президент деб тан олди. Унинг бу қарорини АҚШ президенти маслаҳатчиси Жон Болтон ижобий қаршилаган.

“АҚШ барча ҳарбийларни генерал Янесдан ўрнак олишга чақиради”, деб айтган Болтон твиттерда.

Болтон, шунингдек, Венесуэла марказий банкини Гуайдони тан олишга ва мамлакатни талон-тарож қилмасликка чақирган.

Total Views: 370 ,

Добавить комментарий

Йенс Столтенберг: НАТО Европада ядровий қуролларни тарқатиш ниятида эмас

Йенс Столтенберг: НАТО Европада ядровий қуролларни тарқатиш ниятида эмас НАТО...

Закрыть