Никол Пашинян Арманистон бош вазири этиб тайинланди

Никол Пашинян Арманистон бош вазири этиб тайинланди

Арманистоннинг янги парламенти илк йиғилишида мамлакат президенти Армен Саркисян бош вазир этиб ушбу лавозимни вақтинчалик бажарган Никол Пашинянни тайинлади. Тегишли фармон президент сайтида жойлаштирилган. 

Арманистон конституциясига кўра, мамлакат президенти парламент ваколатлари муддати бошланиши биланоқ кўпчилик қўллаб-қувватлаган номзодни бош вазир этиб тайинлайди.

Вазирлар маҳкамаси бош вазир тайинлангандан кейин 15 кунлик муддат ичида шакллантирилади. Сўнгра бош вазир 20 кун ичида парламентга вазирлар маҳкамаси дастурини тақдим қилиши керак. 

Декабрдаги сайловларга кўра шакллантирилган Арманистон парламенти 132 депутатдан иборат бўлади: ҳукмрон блок “Менинг қадамим” 88 ўрин, “Гуллаётган Арманистон” ва “Ёруғ Арманистон” мос равишда 26 ва 18 ўрин олади.  

Total Views: 629 ,

Добавить комментарий

Толибон АҚШ ва Қобулни толиблар турмасидан ИШИД жангариларини озод қилишда айблади

Толибон АҚШ ва Қобулни толиблар турмасидан ИШИД жангариларини озод қилишда...

Закрыть