Нетаняҳу: ҲАМАС билан музокаралар энди фақат жанг майдонида олиб борилади

Нетаняҳу: ҲАМАС билан музокаралар энди фақат жанг майдонида олиб борилади

«Исроил» бош вазири Бинямин Нетаняҳу ҳукумат «уруш мақсадларига эришиш ва Ғазо ҳудуди таҳдид туғдирмаслигини таъминлаш учун кураш олиб боришини» маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, «Исроил»нинг Ғазо секторига зарбалари «фақат бошланиши» бўлиб, улар «гаровга олинганларни озод қилиш учун зарур». Нетаняху, шунингдек, бундан буён ҲАМАС билан ҳар қандай музокаралар жанговар ҳаракатлар давом этаётган шароитда олиб борилишини таъкидлади.

«Мен агар ҲАМАС рад этиш сиёсатини давом этса ва гаровдаги фуқароларимизни қўйиб юбормаса, урушга қайтишимиз ҳақида кўп марта гапирганман. Ва мана, биз катта куч билан жанг майдонига қайтдик. Мудофаа вазири билан бирга, ЦАҲАЛ ва хавфсизлик хизматларининг ҲАМАСга қарши жанговар ҳаракатларни кучайтириш бўйича тавсиясини олдик. Шу ондан бошлаб «Исроил» ҲАМАСга қарши шиддат билан ҳаракат қилади. Ва энди музокаралар фақат жанг майдонида олиб борилади» — дейди Бинямин Нетаняҳу.

ҲАМАС билан икки ойлик сулҳдан кейин «Исроил» куни кеча Ғазо секторида ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлади. Мамлакат ҳукумати зарбалар нишони ҲАМАС қўмондонлари эканини маълум қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, 350 дан ортиқ инсон ҳалок бўлган, улар орасида Ғазо ҳукумати бош вазири Эссам ал-Даъалис ҳам бор.

Total Views: 46 ,

Добавить комментарий

Трамп ва Путин ўртасидаги телефон мулоқоти икки соатдан ортиқ давом этди

Трамп ва Путин ўртасидаги телефон мулоқоти икки соатдан ортиқ давом...

Закрыть