Навбатдаги саммитлар Қуддус ва Ақсога қарши навбатдаги фитналарни келтириб чиқармоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Навбатдаги саммитлар Қуддус ва Ақсога қарши навбатдаги фитналарни келтириб чиқармоқда

Исломий юртлар раҳбарларининг Байтулҳаромда ўтказган йиғинини кўриб, мусулмон киши – бу раҳбарларимиз ушбу Байтулҳаромнинг шериги бўлган Қуддус ва муборак Ақсо ҳақида ҳам фикрлашяпти, Ақсо ва унинг аҳли бошига тушган ҳолдан ташвишланишяпти, яҳудийларнинг ушбу муқаддас даргоҳни депсаб, унинг аҳлига зулм ва зўравонлик қилаётгани, Қуддус ва унинг муқаддас даргоҳларида фасод тарқатаётгани уларга ҳам оғир ботяпти, деб ўйлайди. Мусулмон киши бир қарашда, саммитдаги раҳбарлар яҳудийларнинг Ақсо эшиклари олдида Исломий Умматнинг оддий, бегуноҳ фарзандларини ўлдираётганидан, бу яҳудийлар билан насронийларнинг Қуддусни яҳудийлаштиришга тил бириктиришаётганидан, салибчи Трампнинг Қуддус тоабад яҳудийларнинг пойтахти бўлиб қолажак, дея эълон қилганидан ташвишланяпти, деган фикрга келади. Шунингдек, яҳудийлар қамоқларида минглаб Фаластин аҳлининг турли-туман қийноқ ва азоблар чекиб ётгани, умуман, босқинчи яҳудийларнинг ҳеч кимга сир бўлмай қолган бу ёки бундан бошқа ошкору яширин зулму ситамларининг ҳаммаси саммитдаги раҳбарлар қалбида ғазаб ва орият туйғусини қўзғатади, деб ўйлайди.

Аммо мусулмон бу ҳукмдорларнинг кимлиги ҳақида фикрлаганидан сўнг ҳамда уларнинг кофир давлатларни дўст тутиб, улар билан яхши муносабатда бўлишаётгани ҳақида ўйлаб кўргач, ушбу фазилат (қимматбаҳо ахлоқ) фақат Қуддус ва унинг муқаддас ерларининг қадрига етадиган, Ислом улуғлигини яхши биладиган фазилатли ва покиза кишиларда кўринишини билади. Шунингдек, мусулмон киши тарихда Қуддусдан воз кечган ва уни яҳудий ва насронийларга сотиб юборган кимсалар ҳам Қуддусга хиёнат қилган ва унга қарши душман билан тил бириктирган Шавар Фотимий сингари боболаридан фарқ қилмаслигини хотирлайди. Зеро, Шавар Фотимий Қуддусни салибчиларга сариқ чақага сотиб юборган эди. Шунда бу кимсанинг калласини олиб, ўзини ҳам, тил бириктирувини ҳам йўқ қилишдан бошқа чора қолмаган. Бу каби кимсалардан Қуддусга нисбатан фақат хиёнат ва фитна чиқади, бошқа нарса чиқмайди. Шоир

مَنْ يَهُنْ يَسْهُلِ الْهُوَانُ عَلَيْهِ … مَا لِجُرْحٍ بِمَيِّتٍ إيلاَمُ

деган. Бунинг мазмуни ким ўзига хорликни муносиб кўрса, уни таҳқирлаб хорлашда қийинчилик бўлмайди, худди ўлик оғриқни сезмагани каби, у ҳам без бўлиб тураверади, деганни англатади.

Бу ҳукмдорларнинг муборак замин-Қуддусга нисбатан қандай позиция тутишлари одатдагидек маълум. Яъни, Ақсо ва Қуддусга нисбатан қачон хиёнат қилишган бўлса, бу хиёнатдан олдин ё арабий ёки исломий бирор саммит ўтказишган бўлади. Масалан, накба¹ йилида Фаластиндан воз кечилганда ҳам Миср қироли Форуқ ташаббуси билан 1946 йил Мисрда араб давлатлари саммити бўлиб ўтган эди. Унда Арба давлатлари Лигасига аъзо (Миср, Саудия, Шарқий Иордан, Яман, Ироқ, Ливан ва Сурия) етти нафар давлат қатнашган. Фаластин масаласига ёрдам бериш учун ўтказилган бу саммитнинг яхлит қарорлари Фаластиннинг арабларга тегишлилиги, унинг тақдири бутун Араб давлатлари Лигаси билан боғлиқлиги, унинг аҳлига етган мусибат бутун араб уммати халқларига етажаги таъкидланган.

Накса¹ дан олдин ҳам 1965 йилда Касабланкада Араб давлатлари саммити бўлган. Унда Фаластин масаласига ёрдам бериш, дея очиқ ёлғон даъволар қилиниб, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар орқали Фаластинни мудофаа қилиш тўғрисида бирлашган араб давлатлари режаси тасдиқланган.

1993 йил Осло шартномасидан олдин ҳам 1990 йил Бағдодда Араб давлатлари саммити бўлган. Унда қабул қилинган Фаластин билан боғлиқ қарорларнинг бирида – Фаластин интифозасини³ давом эттиришни қўллаб-қувватлаш, унга моддий ва маънавий ёрдам бериш айтилган. Кейин 1993 йил эса, интифозани қўллаб-қувватламаслик ва уни кучайтирмаслик шартномаси имзоланган.

Яҳудийлар вужуди билан муносабатларни нормаллаштиришдан ҳамда араб ва мусулмон давлатлари кенгбағирлиги эълон этилишидан олдин ҳам, 2002 йилда Байрут саммити ўтказилди. Унда ўша вақтга қадар бўлган барча асосий принцип ва шиорлар бекор қилинган. Шунингдек, Қирол Абдуллоҳ ибн Абдулазизнинг яҳудийлар билан тинчлик ташаббуси қабул қилиниб, унда яҳудийлар вужуди текинга тан олинган ҳамда 242-338 рақамли халқаро қарорлар қабул қилинган. Бу қарорларга 1980 йил Аммонда ўтказилган араб давлатлари саммитида норозилик билдирилган эди, у билан бирга, яҳудийлар билан бўлган тинчлик ташаббуси ҳамда Кэмп-Дэвид шартномасига нисбатан ҳам норозилик билдирилган эди.

АҚШ элчихонасини Қуддусга кўчириш қарори эълон қилинишидан бир неча ой олдин ҳам 2017 йил Иорданияда Ўлик денгиз саммити бўлди, саммит ортидан мазкур машъум қарор амалга ошди.

Хоҳ Араб давлатлари Лигаси ташаббуси билан бўлсин, хоҳ Исломий Конференция ташкилоти ташаббуси билан бўлсин, фарқсиз, Қуддус, Ақсо ва муборак замин билан боғлиқ барча саммитларни кузатиб бораётган киши шунга гувоҳ бўладики, бу саммитлар халқаро лойиҳалар, тил бириктирувлар ва хиёнатлар орқали навбатдаги фитнага муқаддима бўлиб келди. Хўш, ушбу муборак заминимизга нисбатан Макка ва келаси Байҳрайн саммити ортидан нималарни режалаштиришяпти экан?!

Муборак заминга қарши навбатдаги тил бириктирув ҳам аввалги арабу мусулмон юртлари саммитларидаги тил бириктирувлардан фарқ қилмайди. Бу тил бириктирувлар уларнинг сценарий ва ижро услублари жиҳатидан ҳам, хиёнат ва фитналарини ёпиш учун янги тўн кийдириш жиҳатидан ҳам фарқ қилмайди. Ҳукмдорларнинг барчаси бу саммитларни ўз халқлари кўз олдида танқид қилиб, «Фаластин хусусида Аср келишувига ўрин йўқ», дейишяпти. Гўё уларнинг қилмишлари ҳамда Фаластин ва унинг аҳлига қарши татбиқ этишаётган қарорларига Аср келишувининг алоқаси йўқдай!

Аср келишуви илгарги саммитларда қилинган барча тил бириктирувларнинг мажмуидир. Шунингдек, ҳали эълон қилинмаганлари ҳам борки, у келаси босқичларга қараб, эста-секин эълон қилинади. Бу тил бириктирувларнинг ниҳоий режаси эълон қилингани йўқ ҳали. Улардан татбиқ этилмаганлари ҳам бор. Масалан, Фаластинни қўлдан бой берилгандан бошлаб шу кунгача қилинган ён бериш ва тил бириктирувлар ҳануз давом этяпти, биринчи қисми тугаса, иккинчи қисми… бўлиб уланиб-уланиб кети узилмаяпти. Аср келишуви ўша 1948 йилдан бошлаб 2019 йилга қадар бўлган ҳамма тил бириктирувларнинг ниҳоий босқичи бўлиши айтиляпти. Афтидан, қолган тил бириктирувлар ҳозирча тўлалигича пишиб етилмаган.

Аср келишувининг янги қисми ва сценарийси келаси саҳналарга замин тайёрлайди. У саҳналарда яҳудийлар Ғарбий Соҳилнинг қолган ерларини ҳам назорат остига олишади, Фаластин аҳолисига айрим иқтисодий ишларига эшик очилади. Бунда бир томондан Иордания билан, иккинчи томондан Ғазода Миср билан алоқа ўрнатилади, у ер, бу ердан йўлаклар очилади, бу йўлаклар Ғазони Соҳилга ёки Иорданияни Ғазо билан Соҳилга боғлайди. Ёхуд аэропорт ва порт очиш учун Синай кенгайтирилади.

Мана шулар Макка ва келгуси Баҳрайн конференцияда пичиладиган янги тўндир. Унинг мазмун-моҳияти келажакдаги ишларга муқаддима сифатида иқтисодий мазмун касб этади. Масалан, яҳудийларга мутлақ эркинлик бериш, барча ҳукмдорларнинг сукут қилиши, бу босқинчилар билан очиқчасига яширмай муносабатларни нормаллаштириш, Эрон билан унинг Ливандаги Ҳизби бошлаган адоват ва урушдаги барча ёлғон тарғибот-ташвиқотларни тўхтатиш каби.

Ҳукмдорларнинг бундай позициялари ва саммитларда бўлаётган тил бириктирувларида шу нарса кузатиляптики, афтидан, Фаластин масаласини йўқ қилиш тўғрисида сезонли сериал чиқади, уни озод этиш ҳақида лом-мим дейилмайди, буларнинг барчасини ҳақиқатдан мутлақо узоқ ёлғонлар билан ёпилади… Масалан, 1948 йилдан олдин айтилган «ўнта армия», ёлғонидан бошлаб, Абдунносирнинг «яҳудийларни денгизга ғарқ қилиш» тўғрисидаги ёлғонию, Араб давлатлари саммитида айтилган «яҳудийларни давлат сифатида тан олмаслик, улар билан учрашмаслик ва музокара қилмаслик» ёлғонигача ҳамда Эрон билан унинг Ҳизбининг яҳудийларни тормор қилажаги ёлғонигача…

Фаластинни унга хиёнат қилганлар, уни яҳудийларга сариқ чақага пуллаганлар, Аллоҳдан кўра кўпроқ Америкадан қўрқаётганлар ва яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш учун елиб-югураётганлар озод этмайди. Йўқ, уни униси ҳам, буниси ҳам, анавиниси ҳам озод этмайди. Балки Фаластинни Салоҳиддин Айюбий, Нуриддин Оли Зангий каби мард эр кишилар озод этадилар. Зеро, ўша эр кишилар Миср ва Шомдаги Умматни жиҳод байроғи остида бирлаштириш каби дастлабки шартларни адо этганлар. Улар хиёнат ҳамда яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштиришга ҳаракат қилиш каби дастлабки ишларга мутлақо қадам босмаганлар.

Аллоҳ Таолога дуо қилиб сўраймиз: Аллоҳим, Фаластин масаласини йўқ қилишга қаратилган мазкур янги лойиҳани ўша хоин ҳукмдорлар тобутига қоқиладиган михга айлантир ва шу орқали Умматни уларнинг ёвузлиги, бузғунчилигу хиёнатларидан халос эт, уларнинг ўрнини Умматни ўз куч-қудрати ва маконига қайта олиб чиқадиган, Ақсо масжиди ва барча мусулмонлар ерларини кофирлар ифлослигидан поклаб озод этадиган рошид халифа билан тўлдир.

¹     Накба куни истилоҳи; 1948 йилда яҳудийлар зулми сабабли мингга яқин фаластинликнинг уй-жойлари ва юртларини ташлаб чиқиб кетган фожиали кунга айтилади.

²     Накса истилоҳи; 1967 йилда босқинчи яҳудийлар вужуди билан Сурия, Миср, Иордания (Ливан, Ироқ, Жазоир, Саудия, Кувайт техник ёрдам кўрсатишган) ўртасида олти кунлик урушни англатади.

³     1948 йилдан 1993 йилга қадар давом этган биринчи Фаластин қўзғолони.

Устоз Ҳамд Тобиб – Байтул Мақдис

Роя газетасидан олинди

Total Views: 167 ,

Добавить комментарий