Навальний колония шифохонасига ўтказилди

Навальний колония шифохонасига ўтказилди

Кремлнинг қамоқдаги танқидчиси Алексей Навальний ҳарорат кўтарилиши ва йўталдан шикоят қилгач, касалхонага ўтказилди, дея хабар берди “Известия” нашри.

5 апрель куни эрталаб Навальний “Instagram”да пост қолдириб, камерадаги маҳбусларнинг учдан бири силга чалинганликда гумон қилиниб, касалхонага юборилганини айтди.

Навальнийнинг маълум қилишича, шифокорлар унда “кучли йўтал” ва 38.1 даража ҳарорат борлигини аниқлаган.

Президент Путиннинг 44 ёшли ашаддий танқидчиси ҳозирда Москвадан 100 км нарида жойлашган 2‑Ахлоқ тузатиш колонияси касалхонасида.

Навальнийнинг айтишича, у ётган камерада 15 нафар маҳбус бор, улардан учтаси силда гумон қилиниб касалхонага ётқизилган.

5 апрелдаги постида Навальнийнинг айтишича, у ётган камерадагиларга яхши овқат берилмайди – елимсифат бўтқа ва музлаган картошка. У ҳозир яхшироқ шароит яратиб беришларини талаб қилиб, очлик эълон қилган.

Навальний аввалроқ кучли бел ва оёқ оғриғидан, шунингдек, қўриқчилар уйқу бермаётганидан шикоят қилган эди.

Amnesty International халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти бош котиби Аньес Калламар Россия президенти Владимир Путинга қамоқдаги мухолифатчи Алексей Навальний олдига “ўзи ишонган шифокор”ни киритиш илтимоси билан мурожаат қилди. Калламар ўз мурожаатида Путинни Навальнийни зудликда қамоқдан озод қилишга чақирган.

Калламар Навальний асоссиз равишда қамалганини ва қамоқда унинг саломатлиги кескин ёмонлашганини алоҳида таъкидлади. Amnesty International раҳбари Россия ҳукумати мухолифатчи Навальнийни “секинлик билан ўлдирмоқда”, деб ҳисоблайди.

Total Views: 98 ,

Добавить комментарий

Эрдўған: 104 адмирал йиғилиб, бир онда бундай ҳужжатни тарқатишига йўл қўйиб бўлмайди

Эрдўған: 104 адмирал йиғилиб, бир онда бундай ҳужжатни тарқатишига йўл...

Закрыть