НАТО собиқ қўмондони: Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади

НАТО собиқ қўмондони: Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади

НАТО собиқ қўмондони Жеймс Ставридис уруш Россия президенти Владимир Путин Украинанинг 20 фоизини босиб олиши билан якунланишини прогноз қилмоқда. Бу ҳақда Неwсweek хабар берди.

Ставридис АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп урушни 24 соат ичида тугатиши мумкинлигини ҳам ижобий баҳолади.

"Умид қиламанки, у (Трамп) буни амалга оширади, ҳар икки томонга музокаралар столига ўтиришлари учун босим ўтказади ва бу Корея урушининг тугашига ўхшаб кетади. Афсуски, Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини, ҳозирда ўзи эгаллаб турган қисмини қўлга киритади, лекин Украинанинг қолган 80 фоизи, яъни барча ресурслар ва аҳолининг катта қисми демократик ва эркин бўлиб қолади", деди Ставридис.

Шунингдек, у Украина НАТОга аъзолик йўлидан кетиши, эҳтимол, бу 3-5 йил ичида амалга ошишини айтди.

"Бу дунёдаги энг ёмон натижа эмас", деди у.

Ставридиснинг фикрича, Украина Европа Иттифоқига ҳам аъзо бўлиши мумкин, чунки иттифоқ Россиянинг босқинига қарши курашда ёрдам бериш учун Украинага миллиардлаб доллар сармоя киритган.

Total Views: 51 ,

Добавить комментарий

Камала Ҳаррис сайловолди кампаниясини 20 млн доллар қарз билан якунлади

Камала Ҳаррис сайловолди кампаниясини 20 млн доллар қарз билан якунлади...

Закрыть