НАТО собиқ генерали АҚШни Европага нисбатан хоинлик қилишда айблади

НАТО собиқ генерали АҚШни Европага нисбатан хоинлик қилишда айблади

АҚШнинг Ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги келишувдан чиқиши Европа учун ўта хавфли. Бу ҳақда НАТО ҳарбий қўмитасининг собиқ раҳбари, Германия ҲҲКнинг истеъфодаги генерали Харальд Куят маълум қилди, деб хабар берди Bayerischer Rundfunk.

Хабар қилинишича, у Вашингтоннинг қарорини кескин танқид қилган.

«Бу европалик иттифоқчиларнинг хавфсизлигига нисбатан хоинликдир», — деб ҳисоблайди Куят. Унинг сўзларига кўра, АҚШ Европадаги иттифоқчилари олдидаги мажбуриятларидан ҳам воз кечган.

«Келишув бекор қилинганидан кейин ҳамма нарса ҳозиргидан ёмонроқ бўлади», — деган истеъфодаги генерал.  

Аввалроқ 15 февраль куни АҚШ мудофаа вазирининг ядровий, кимёвий ва биологик қуроллар дастури бўйича ёрдамчиси Гай Роберт Америка қуролланиш устидан назорат бўйича мулоқотга тайёрлигини, аммо Россия ва Хитой бундан манфаатдор эмаслигини билдирганди.

Total Views: 497 ,

Добавить комментарий

Майк Пенс Европадаги ҳамкорларини Эрон билан эришилган келишувдан воз кечишга чақирди

Майк Пенс Европадаги ҳамкорларини Эрон билан эришилган келишувдан воз кечишга...

Закрыть