НАТО Ироқдаги ҳарбийлари сонини оширишга қарор қилди
НАТО Ироқдаги ҳарбийлари сонини оширишга қарор қилди
НАТО Ироқдаги ҳарбийлари сонини 500 нафардан 4 минггача оширишга қарор қилди. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.
“Биз Ироқдаги тайёргарлик миссиямизни маҳаллий кучларни “террорчиликка” қарши курашда қўллаб-қувватлаш, ИШИДнинг қайтиши олдини олиш учун кенгайтиришга қарор қилдик. Миссиямиз иштирокчилари сони 500дан 4 минг кишигача оширилади”, деб айтган НАТО раҳбари.
Столтенбергнинг таъкидлашича, миссия вазиятга қараб ва Ироқ ҳукумати ҳамда “террорчиликка” қарши халқаро коалиция билан келишилган ҳолда секин-аста кенгайтириб борилади.
Total Views: 36 ,