НАТО бош котиби: Европада Украина туфайли янги ҳарбий низо келиб чиқиши мумкин

НАТО бош котиби: Европада Украина туфайли янги ҳарбий низо келиб чиқиши мумкин

Альянс Москва ва НАТОнинг хавфсизлик бўйича музокаралари муваффақиятсиз якунланган тақдирда Россиянинг Украинага қарши тажовузига тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.

"Биз Россия билан очиқ ва ҳаққоний музокараларга тайёрмиз, бироқ дипломатия муваффақиятсизликка учрашига ҳам тайёр туришимиз лозим. Шу боис Россияга жуда қаттиқ сигнал йўллаймиз, агар у қўшни мамлакатга қарши ҳарбий куч қўллашга уринса, кескин оқибатлар, иқтисодий, сиёсий ва молиявий санкциялар келиб чиқади", — деди Столтенберг.

Унинг қайд этишича, НАТО Европада Украина туфайли янги ҳарбий низо келиб чиқиши мумкин деб ҳисоблайди.

"Россия кучларини кўпайтиришни тўхтатмаяпти, бу давом этяпти. Бу Европада қуролли низо келиб чиқишининг реал хавфи борлигини билдиради. Шу сабабли Россия билан мулоқот муҳим", — деди у.

Эслатиб ўтамиз, 10 январ куни Женевада АҚШ-Россия, 12 январ куни Брюсселда Россия-НАТО музокаралари бўлиб ўтади. Томонлар Украина ва Европадаги хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиши кўзда тутилган.

Total Views: 52 ,

Добавить комментарий

Украина кризисининг ҳақиқати, унинг кўлам ва сабаблари

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Саволга жавоб Украина кризисининг ҳақиқати, унинг...

Закрыть