Мюнхенда хавфсизлик бўйича халқаро анжуман якунланди

Мюнхенда хавфсизлик бўйича халқаро анжуман якунланди

Мюнхенда жахон хавфсизлиги масаласида ўтган навбатдаги анжуманнинг сўнгги кунида Яқин Шарқдаги вазият, Суриядаги низони тинч йўл билан бартараф этиш масаласи муҳокама этилди.

Анжуманда жаҳон янги даврга ўтгани ва бу даврда глобал рақобатлашувчи давлатлар АҚШ, Россия ва Хитой бўлиши таъкидланди.

Анжуманда муҳокама қилинган асосий масалалардан бири Россия ва унинг сиёсати бўлди. Анжуман иштирокчиларининг кўпчилиги вазият қандай ривожланишидан қатъий назар Ғарб Россия билан мулоқотда бўлиши шарт, деган фикрни билдирди.

Анжуманда маъруза қилган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва 2011 йилда имзоланган ядровий қуролларни тарқатмаслик шартномаси юзасидан музокараларни давом эттиришга тайёр эканини айтди.

— Президент Путин бир неча марта бу шартнома муддатини узайтириш юзасидан музокараларга тайёр эканини билдирган. Шартнома муддати 2021 йилда тугайди. Аммо шу пайтгача бу маслада сезиларли маслаҳатлашувлар бўлмади, лекин биз уринишни тўхтатмаймиз, — деб айтди.

Мюнхенда шанба-якшанба куни ўтган анжуманда ўттизга яқин давлат раҳбарлари, юзлаб вазирлар, экспертлар ва сиёсатчилар иштирок этди.

Total Views: 564 ,

Добавить комментарий

Немис матбуоти: “Америка бошқа етакчилик қилмаяпти, у ўз ўрнини бой бермоқда”

Немис матбуоти: “Америка бошқа етакчилик қилмаяпти, у ўз ўрнини бой...

Закрыть