Мьянмада полиция намойишчиларга қарши жанговар қурол қўлламоқда

Мьянмада полиция намойишчиларга қарши жанговар қурол қўлламоқда

Мьянманинг иккинчи йирик шаҳри Мандалайда норозилик акцияларини тарқатиш вақтида намойишчилардан икки киши ҳалок бўлиб, камида йигирма киши жароҳатланди.

Шанба куни Мандалайда ҳам мамлакатнинг бошқа йирик шаҳарларида бўлгани каби февраль ойи бошида давлат тўнтариши орқали ҳокимиятни қўлга олган ҳарбийларга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Намойишчилар ҳарбийлар томонидан ҳибсга олинган мамлакатнинг аввалги раҳбари Аунг Сан Суу Кини озод қилишни талаб этишмоқда.

Намойишчилар полициячиларни чўзмадан (рогатка) нишонга олишган, бунга жавобан полиция кўздан ёш сиздирувчи газ қўллаб, намойишчилар томон ўт очган. Дастлаб полициячилар резина ўқлардан фойдаланишгани айтилганди, кейинроқ маълум бўлдики, жанговар ўқлар узилган.

Давлат тўнтариши амалга оширилишидан бир неча кун ўтиб бутун мамлакат бўйлаб норозилик намойишлари бошланиб кетганди. Пандемия даврида кўпчилик бўлиб тўпланиш ва комендантлик соати жорий қилинганига қарамай, йирик шаҳарлар — Янгон, Нейпьидо, Мандалай ва бошқа шаҳарларда ҳар куни ўн минглаб кишилар кўчаларга чиқишмоқда.

Total Views: 52 ,

Добавить комментарий