Мусулмонларнинг малай ҳукмдорларига ҳайронсан, қилган ҳар бир иши ёвузлик!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Мусулмонларнинг малай ҳукмдорларига ҳайронсан, қилган ҳар бир иши ёвузлик!

Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари мудофааларини мустаҳкамлаш мақсадида АҚШ ўзининг қўшимча кучларини юборди. Бу яқинда «Aramko» компаниясининг нишонга олиниши ва ҳужумда Эроннинг айбланиши ҳодисаси ортидан амалга оширилди.

АҚШ Мудофаа вазири Марк Эспер Пентагонда АҚШ Қўшма кучлари бош штаби бошлиғи генерал Жозеф Данфорд билан биргаликда берган матбуот конференциясида бундай деди: «АҚШ президенти Саудия Арабистони ва Амирликларнинг мудофаа потенциалларини яхшилаш мақсадида уларга қўшимча мудофаа кучлари ва ракеталар, қурол-аслаҳалар юборишимизга рози бўлди».

Роя газетаси шарҳи:

Бу мусулмон юртлари ҳукмдорларига ҳайронсан, қилган ишларининг ҳаммаси ёвузлик. Масалан, Саудия иқтисодига зарба бериб, унинг кунлик нефт саноатининг ярмини ишдан чиқарган мана шу амалиётларидан тортиб, икки Ҳарами Шариф юртидаги ўз босқинчилигини мустаҳкамлашгача бўлган барча-барча соҳалардаги қилмишлари ёмонликдан иборат.

Трамп қудратга келганидан бошлаб саудиялик малай ҳукмдорларни – агар мен бўлмасам, тахтингда икки ҳафтадан ортиқ тура олишмайсан, дея таҳқирлади, ҳатто Умматнинг ҳукмдорлар эгаллаб олган юз миллиардлаб долларли бойликларини «бу сенларни ҳимоя қилганим бадали», деб тортиб олишини айтиб шантаж қилди. Аммо мазкур амалиётлар Американи шарманда қилди, ёлғончилигини фош этди… Ҳатто оммавий ахборот воситалари ва кузатувчилар Трампнинг Саудияни ҳимоя қилганимиз учун, деган дастак билан содир этган қилмишларига ўз мақолалари орқали шубҳа билдиришди.

Агар бу ҳукмдорларда заррача ақл ва холислик бўлганда эди, Эрон билан Ҳусийларнинг кимлигини, улар Америка манфаатларини амалга ошириш учун ҳаракат қилишаётганини ва бу зарбалар қандай оқибатларга олиб келганини, Америка нефтига қандай катта фойдалар келтирганини англаб етишган бўларди. Бу зарбалар мустамлакачи давлатнинг Ҳижоз заминидаги нуфузини мустаҳкамлашга ва ўзининг чириган ҳарбий ускуналарни миллиардлаб долларга сотиб пуллашга улкан баҳона ва имконият эшикларини очганини тушунишган бўларди… дўст ким-у, душман кимлигини ажратиб олишган бўларди. Бироқ улар залолат ботқоғига ботишда, халқларига хиёнат қилиб, хўжайинларига содиқ бўлишда  давом этишяпти ва Аллоҳнинг изни ила ҳалокат сари кетишмоқда.

Роя газетасининг 2019 йил 2 сентябр чоршанба кунги 254-сонидан

Total Views: 38 ,

Добавить комментарий

Сурия: Конституциявий комиссияни рад этиш чақириқлари билан чиққан намойишлар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Сурия: Конституциявий комиссияни рад этиш чақириқлари...

Закрыть