Мусулмонларнинг фитр куни борасидаги ихтилофлари ойни кўриш борасидаги ихтилофми ёки малай режимлардаги ихтилофми?!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Мусулмонларнинг фитр куни борасидаги ихтилофлари ойни кўриш борасидаги ихтилофми ёки малай режимлардаги ихтилофми?!

Ҳақиқат кундек равшан. Росулуллоҳ ﷺ

«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ، فَإِنْ غُمَّ عَلَيْكُمْ فَأَكْمِلُوا الْعِدَّةَ ثَلَاثِينَ»

«Ойни кўриб рўзани бошланглар, ойни кўриб рўзани тугатинглар. Агар ҳаво булут бўлса, шаъбон ойининг саноғини тўла ўттиз кун қилинглар», деганлар. Бу ҳадисдаги бошланглар, тугатинглар, деган хитоб барча мусулмонларга қилинган хитобдир. Тунислик, марокашлик, жазоирлик, мавританиялик… каби мусулмонлар билан индонезиялик, туркиялик, мисрлик… каби мусулмонлар ўртасини айримасдан қилинган хитобдир. Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ, дея гувоҳлик берган ҳар бир мусулмон шаввол ҳилолини кўргани тўғрисида гувоҳлик бердими, бас, унинг гувоҳлиги барча мусулмонларга рўзани тўхтатишлари учун кифоя қилади. Юрт билан юрт ўртасида, мусулмон билан мусулмон ўртасида фарқ йўқ. Чунки қайси мусулмон ҳилолни кўрган бўлса, бу кўрмаганлар учун ҳужжат бўлади. Дарҳақиқат, Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Бир бадавий киши Набий ﷺнинг олдиларига келиб, (рамазон) «ҳилолини кўрдим», деди. Ул зот «Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ, дея гувоҳлик берасизми?», деб сўрадилар. Бадавий «ҳа», деди. Шунда Набий ﷺ рўзани бошлашга амр қилдилар». Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Одамлар ҳилолни кўришганди, мен ҳам Росулуллоҳ ﷺга уни кўрганимни хабар қилдим. Шунда ул зот рўзани бошладилар ва одамларга ҳам бошлашга амр қилдилар». Бир юртдаги мусулмоннинг гувоҳлиги, бошқа бир юртдаги мусулмон гувоҳлигидан афзал эмас. Кофирлар мусулмон юртларимиз ўртасига тортиб ташлаган чегаралар ва бўлинишларнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ.

Эй мусулмонлар!

Эргашишга энг лойиқ нарса мана шу ҳақиқатдир ва сиз уни яхши биласиз. Бу зараркунанда давлатлар тақдирингиз билан ўйнашиб, юртларингизни душманга топшириб қўйишгани етмагандек, энди ибодатингиз билан ҳам ўйнашишяпти. Ўзларини ҳукмдор, дея даъво қилган анави рувайбизалар уларга ҳар бир гуноҳда ёрдам бериб, азбаройи мустамлакачи кофирларга тобеликлари сабабли Ислом Умматини бўлиб ташлаш, парчалаш ҳамда нафақат ҳаётларини, балки ибодатларини ҳам бузишда ҳафсала билан ишлашяпти. Мана, кўриб турганингиздек, Исломни бошқарувдан узоқлаштириб, Аллоҳ Таолонинг очиқ-равшан аҳкомларини четлатишяпти ва бу ишда сарой уламоларидан фойдаланишяпти, ўз навбатида, бу «уламолар» ўшалар талаби бўйича фатво чиқаришмоқда.

Эй мусулмонлар!

Холиққа осийлик қилишга олиб борадиган бўлса, бандага итоат қилинмайди. Шунинг учун бугунги кундаги вазифангиз – бутун бошқарувни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида татбиқ этилувчи исломий бошқарувга айлантириш билан Парвардигорингизга қилаётган ибодатларингизни тўлиқ-мукаммал қилишдан иборат. Зеро, Халифалик барча мусулмонларни ягона давлатга бирлаштириб, уларнинг рўзаларини ҳам, рўза ҳайитларини ҳам, бошқа маросимларини ҳам битта қилади. Халифалик билан мусулмонлар бу дунё-ю охират азизлигига ноил бўладилар.

Роя газетасининг 2019 йил 12 июн чоршанба кунги 238-сонидан

Total Views: 229 ,

Добавить комментарий

Эй Шом аҳли! Аллоҳнинг мустаҳкам арқонини маҳкам ушланг ва қўзғолонингизга қарши тўқилаётган фитналарни барбод қилинг

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Эй Шом аҳли! Аллоҳнинг мустаҳкам арқонини...

Закрыть