Мусулмонлар билан Ғарб ўртасидаги курашнинг янги босқичи…

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Мусулмонлар билан Ғарб ўртасидаги курашнинг янги босқичи, Американинг жарлик ёқасига келиб қолганидан дарак бермоқда!!

Мустамлакачи Американинг мусулмон юртлардаги ваҳшийликлари, қирғин ва жиноятлари янгилик эмас. У ёнувчан бомба, портловчи бочка, ҳатто кимёвий қуроллар каби қирғин қуролларини қўллашга ҳар доим тайёр бўлган ва ҳозир ҳам тайёр. Масалан, 2018 йил апрел ойи бошида Суриядаги малайи қўли билан Ғута шарқидаги Дума аҳлига қарши кимёвий қурол кўллади. Бу шуни англатадики, у мусулмонларни тиз чўктириш учун ҳар қандай лаҳзада бевосита ўзи ёки малайлари орқали уларнинг қонини тўкишга қарор қилиши мумкин. Лекин бу ердаги янги ҳолат шуки, у бугунги кунда ҳарбий жангларга ёлғиз ўзи киришга қодир бўлмай қолди! Бу яққол кўриниб турибди. Масалан, Ливиядаги ўзининг малайларини Сисий ва русларнинг ёлланма жангарилари ёрдами билан кучайтиришни хоҳлади. Мана шунинг учун ҳам у ерга Россияни чақирди… Рус ёлланма жангарилари Ҳафтар, унинг югурдак малайлари ва Судандан чақирилган Жанжавид кўнгилли кучларини қўллаб-қувватлади. Дарҳақиқат, Американинг ҳарбий жангларга бир ўзи кириша олмаётганига унинг Афғонистонда Толибонга қарши курашни ташлаб қочиб чиққани бир мисол бўлса, ҳозирда Яманда Эрон ва Саудлар оиласининг қўллаб-қувватлови билан курашаётгани яна бир мисолдир. Шунингдек, у Сурияда ҳам шундай ожизлик қилиб, у ерга Эрон ва унинг жангариларини, хусусан, Ливандаги ричагларини ҳамда Ироқ ва Афғонистондаги эронпарастларни чақирди. Буни қўзғолон ва унинг аҳлини йўқ қилиб, Шом аҳли иродасини синдириш учун ҳамда ҳар қандай шарпанинг қонхўр режимни ўзгартириб, Ислом диёрига Халифаликни қайтаришидан қўрққани учун қилди.

Бироқ, энг аввало мусулмонлар шуни англамоқлари керакки, Американинг мусулмон юртларидаги ўз мақсадларини яшириш учун ҳарбий ва сиёсий жиҳатдан Россиядан фойдаланиши янгилик эмас, балки бунга мисоллар жуда кўп. Масалан, Мисрда инглизлар малайи подшоҳ Форуқ ағдарилиб, «1952 йил июл инқилоби» амалга ошиши ортидан Америка Жамол ибн Абдунносирга юзини социализм томонга қаратишни буюрган эди!! Араб миллатчилиги ва ўзининг хаёлий мафкураси билан аралашган социализмни Абдунносир йигирма йил давомида Миср ва араб давлатларида ташвиқот қилиб, одамларни алдашга уриниб келди. Америка Абдунносирга ҳукмронлигини мустаҳкамлаши учун Совет Иттифоқи билан қурол сотиб олиш бўйича битим имзолашни буюрди. Буни Абдунносирнинг Америка билан алоқада экани, бошдан-оёқ малайлик ботқоғига ботганлиги кўриниб қолмаслиги учун қилган эди. Жазоирда ҳам шундай бўлган. У ерда Ҳуари Бумадин 1965 йил ҳокимиятга келгандан бошлаб, социалистик муваффақиятсиз йўналиш ва қўшилмаслик ғоясини қабул қилиб, Жазоирнинг ёш армиясини Россиянинг эски-чириган қуроллари билан таъминлади, уларни жуда қиммат нархларда сотиб олди. Лекин Бумадин буни ўзининг ва гумашталарининг инглизлар билан бўлган алоқасини яшириш учун қилган эди. 1970 йил Америка малайи Ҳофиз Асад ҳокимиятга келишга муваффақ бўлгач, Американинг тадбири билан у ҳам юзини Совет Иттифоқига қаратди ва Сурия араб армиясини советларнинг ҳарбий техникаси билан таъминлади. У араб халқини Сурия Араб Республикасининг яҳудий босқинчиларга қарши қатъиятли фронт ва қаршилик қалъасига айлангани билан алдашга уриниб, республикамиз яҳудий босқинчиларига, Ғарб империализмига ва мустамлакачи капитализм билан иттифоқдош сионизм оламига қарши курашмоқда, дея лақиллатмоқчи бўлди. Бу қуруқ ташвиқот ва сафсатадан бошқа нарса эмас эди. Буларнинг барчасидан кўриниб турибдики, бугун Шомда қасддан бомбардимон қилиб, мусулмонларни қатли ом қилаётган қонхўр руслар аслида, бу юртларда мустақил ролга эга эмас. Балки бу юртлар Европа ва АҚШдан иборат Ғарбнинг таъсири остида. Шу боис, Россиянинг у ерлардаги роли мустамлакачи Американинг ўз ҳолати, талаби ва эҳтиёжига биноан қабул қилган қарорига мувофиқ турли русумдаги қурол-яроғ билан таъминлашдан ва қирғин ва хонавайрон ишларини содир этишдан иборат, холос.

Бироқ, географик ва сиёсий жойлашувига қараб, Сурия иши бир оз фарқ қилади. У ерда бу қонхўр «оқ айиқ»га – Американинг режаси бўйича – ўтган асрнинг етмишинчи йилларидан бошлаб илғор эҳтиёткорлик роли топширилган. Бу роль Ҳофиз Асад вақтидан бошлаб Дамашқдаги манфур Баас режими билан Россиянинг ҳарбий иттифоқда бўлишида гавдаланади. Бундан Баас режимининг Америка малайи эканини яшириш ҳамда мусулмон Шом аҳлининг Исломни қаттиқ ёмон кўрувчи ва яҳудий вужуди томонидан қўллаб-қувватланувчи тоифачи репрессив Баас режимига қарши қўзғолон кўтаришларини олдини олиш учун эҳтиёт чорасини кўриш мақсад қилинган. Америка худди ўзининг мустамлакачилик башарасини минтақа аҳлидан яшириб келгани каби, ҳар доим Асад, унинг гумашталари ва хавфсизлик хизматининг ўзига малай эканини яшириб келди. Россияни Шом диёрига киритиш ва вазифалантириш жиноий ва ҳарбий характерга эга. Гарчи Американинг ўзи ҳам ушбу исломий юртлар аҳлидан қаттиқ нафратланувчи давлат эса-да, бироқ, уларнинг Асад режимига қарши қўзғолонларини бостиришга бевосита ўзи киришмади. Қолаверса, у демократия, эркинлик ва инсон ҳуқуқларини даъво қилиш билан ҳар доим одамларни алдаб келади! Сурияда Европа учун бирор роль берилмаслигида қаттиқ туриб келган Америка у ердаги курашга Россияни тортди ва шу орқали эски мустамлакачиларни Суриядан узоқлаштирди. Бу эса, Американинг икки томонлама ўйин қилаётганини кўрсатади. Бир томондан, жиноятчи Россия, Эрон ва унинг мазҳабпараст қуролли тўдаси ва ёлланма аскарлар орқали ва турли қирғинбарот қуроллар билан Сурия режимини зимдан қўллаб-қувватлади… Иккинчи томондан эса, хориждаги мухолафатни Эрдоган орқали маблағ, бошпана, сиёсий ва ахборот минбарлари, меҳмонхоналар билан таъминлаб, жиловлаб олди. Яъни Сурия қўзғолони оловини бутунлай ўчиришга муваффақ бўладиган бўлса, сиёсий вазият изга тушганидан кейин келажакдаги малайларини шу мухолафатдан танлаб олишни кўзлади! Шунингдек, қўзғолонларга Дамашқ режими учун таҳдид туғдириши мумкин бўлган ҳар қандай турдаги қурол-яроғнинг етиб келишига ҳам турли баҳоналар билан йўл қўймай келмоқда. Бу иш Американинг Суриядаги режаси бўйича, Сурияни Америка нуфузи доирасидан чиқаришга уринувчилар олдида эмансипация-қутулиш дарвозалари ёпиқ қолишини таъминлади.

Аслини олганда эса, Америка қўзғолон оловини ўчиришга мажбур бўлгани сабабли Россияни Сурияга ҳарбий жиҳатдан аралашишга чақирди. Чунки Дамашқдаги ўз малайи фойдасига вазиятни ҳал қилишлари учун бошқа барча кучларни сафарбар қилган, аммо улар бунга муваффақ бўлишолмаган ҳамда ўзининг малай режими ва унинг хавфсизлик кучлари, барча-барчаси хавф остида қолиб, ағдарилиш жарлигига келиб қолган эди. Бироқ, Америка Россиянинг Сурияга аралашишига рухсат берган пайтда, унга Сурия қўзғолонидан кейин келажакда янги Сурияда ҳеч қандай роль бўлмаслигини таъминлаб қўйган. Зотан, Россия Сурия сиёсий марказида ҳеч қандай улушга эга эмас. Кремлдаги рус жиноятчилари тўдаси бундай таҳқирловларга парво қилишмайди. Чунки улар қотил жиноятчилар ва ўлдириш, бомбалаш ва вайрон қилишдан бошқа нарсани билмайдиган пасткашлардир. Шу боис, Америка режаси бўйича сиёсий ечимга эришиш биланоқ руслар чиқиб кетишга маҳкум бўлишади. Уларнинг айрим базалари қолиши мумкин, холос. Руслар чиқиб кетгач, қирғин қилиш, қасос олиш, қочқинга айлантириш каби навбатдаги йиртқич роллар топширилишини кутиб туришади. Бу жиноятларга улар ё мусулмон юртларда ёки бошқа давлатларда АҚШ талабига ва эҳтиёжига қараб чақирилади. Ёки руслар кутиб турган бу орада минтақада мусулмонларнинг ҳақиқий давлати барпо бўлади ва уларни битта қўймай қувиб солиб, йўқ қилади! Руслар Шом ёки бошқа исломий юртларнинг бирида айнан мана шу нарсанинг юз беришидан ҳаммадан ҳам кўра кўпроқ қўрқяпти! Ҳозир Америка Суриянинг ушбу муҳим ва нозик ҳудудларида ўзининг ҳарбий кучлари билан турган экан, уни яқин келажакда қўшинларини олиб чиқиб кетишга мажбур қила оладиган бирор куч ҳозирда мавжуд эмас. У Сурия ва Ироқда то минтақадаги ўз лойиҳасини – агар қодир бўлса – тамомига етказмагунича қолмоқчи. Шу сабабдан ҳозир у Дамашқда ўзига хизмат қиладиган бир режимни мустаҳкамлашга ва қолган араб давлатларини – гўё Сурияда ҳеч нарса бўлмаганидек – у билан муносабатларни нормаллаштиришга ундашга ҳаракат қиляпти. Дарҳақиқат, бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги вакиласи 2018 йил 16 апрелдаги баёнотида «то Сурия ўз мақсадига етишмагунча биз у ердан асло чиқиб кетмаймиз», деган эди. (Рейтер).

Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Америка тупикдан чиқиб олишга қаттиқ ҳаракат қилаётганига қарамай, барча соҳада тўхтовсиз орқага кетмоқда… Халқаро майдонда эса, тамоман бунинг аксини кўрсатмоқчи бўляпти! У бирор минтақада, айниқса мусулмон юртларида бундан кейин жанговар кураш олиб бора олмай қолди. Чунки глобал рақобат, айниқса, Хитой билан бўлган рақобат кескин кучайган бир шароитда, ҳарбий тўқнашувларнинг АҚШ иқтисодига салбий оқибатларини ҳисобга олган ҳолда, у моддий ва инсоний йўқотишларни кўтара олмай қолди.

Устоз Солиҳ Абдурроҳим қаламига мансуб

Роя газетасининг 2021 йил 22 декабр чоршанба кунги 370-сонидан                   

Total Views: 66 ,

Добавить комментарий

Эрдоган яҳудий вужуди хавфсизлигига нақадар жонкуяр эканлигини исботламоқда!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Эрдоган яҳудий вужуди хавфсизлигига нақадар жонкуяр...

Закрыть