Мустақил давлат – ўзининг ишларига бошқа давлатларнинг аралашувига рози бўлмайдиган давлатдир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Мустақил давлат – ўзининг ишларига бошқа давлатларнинг аралашувига рози бўлмайдиган давлатдир

Ал-Фажр сайти (ҳижрий 1440 йил 17 шаъбон, милодий 2019 йил 23 апрел сешанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«АҚШ Давлат котибининг Африка масалалари бўйича ёрдамчиси Макила Жеймснинг таъкидлашича, у Судандаги ўтиш даври Кенгаши билан ўтказган учрашувида фуқаролик ҳукумати ва уни яқин вақт ичида тузиш мавзусига тўхталиб ўтган.

У Судандаги ўтиш даври Кенгаши билан ўтказган сўзлашувлари конструктив суратда бўлганини, Америка томони келаси босқичда Кенгаш билан мулоқот олиб боришда давом этажагини таъкидлади.

Судан ўтиш даври Ҳарбий Кенгаши раиси, АҚШ Давлат департаменти делегацияси билан Судандаги вазият ҳамда келаси босқич давомида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди».

Шунингдек, Явмус-сабеъ сайти (ҳижрий 1440 йил 11 шаъбон, милодий 2019 йил 17 апрел чоршанба куни) нашр қилган хабарда ҳам бундай дейилади:

«Британиянинг Судандаги элчиси Арафот Содиқ ўз мамлакати Судан ҳокимиятининг тез фурсат ичида фуқаролик бошқарувига кўчишини қўллаб-қувватлади ҳамда келаси босқич давомида Судан учун энг яхши бошқарув фуқаролик бошқаруви эканини таъкидлади».

Роя газетаси шарҳи:

Ўз-ўзидан табиий савол туғилади: Нима учун ажнабийларнинг юртимиз ички ишларига аралашишига йўл қўйилмоқда?! Судан ёки бошқа мусулмон юртлари Америка, Британия ва бошқа йирик давлатларнинг ички ишларига аралашяптими?! Умуман, уларнинг аралашишларига бу йирик давлатлар йўл қўйишадими?! Мисол учун, Трамп ҳақида ва Америка халқига қарши унинг зўравон чоралари борасида кетаётган баҳс-мунозараларга Судан аралашадими?! Нима учун суданлик мулозимлар Америкадаги мухолифат билан учрашмайди ҳамда уларни Трампни ва золим капиталистик тузумни ағдаришга тарғиб қилишмайди?! Биз 2011 йили америкаликларнинг Уолл-Стритдаги йирик миқдордаги маблағни ўзлаштирганларга қарши ўтказган норозилик намойишларига суданлик мулозимларнинг аралашганини нега кўрмадик?! Эй Судан Ҳарбий Кенгаши, америкалик мулозимларнинг юртимиз ички ишларига аралашишларига рухсат берилгани, сизнинг заифлигингиз ҳамда уларнинг олдида хорлик қилиб, тиз чўкаётганингиз аломати эмасми?!

Демакки, бу Ҳарбий Кенгашнинг Уммат тарафдори экани, шубҳа остидаги даъводир… фуқаролик ҳукумати тузишга чақираётган ва мустамлакачилар билан учрашишга рози бўлаётган кимсаларнинг ҳам Уммат тарафдори эканига ишонч йўқ. Аксинча, улар анави ажнабийларни юртдан чиқариб юбориб, овозларини ўчиришлари керак эди. Шунингдек уларнинг ишларимизга бурун суқишларига ва юртимиздаги бирор шахс билан учрашишларига йўл қўймасликлари керак эди. Ана, АҚШ раҳбари Трамп 2018 йил 8 декабрдаги «сариқ нимчалилар» норозилик намойишлари ортидан Твиттер ёзишмаларида Франция ишларига аралашган эди, ўша заҳоти Франция жавоб қайтарди. Ўзининг Ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан тили билан Трампнинг овозини ўчириб, унга бундай деди: «Менинг Дональд Трампга айтар сўзим шуки, биз Американинг бундай баҳс-мунозарасида қатнашувчи томон эмасмиз, бизни ўз ҳаётимиз билан яшашимизга қўйиб беринг. Биз Американинг ички сиёсатини ҳисоб-китоб қилмаяпмиз ва бизга нисбатан ҳам худди шундай қилишларингни истаймиз». Трамп ўша баёнотдан бери Франциядаги норозиликлар ҳақида ҳалигача миқ этгани йўқ, Америка бу ишга очиқ-ошкор аралаша олмаяпти. У бу масалада на Франция президенти билан учрашди ва на намойишчилар билан. Бизда ҳам шундай мустақил позиция борми, ахир, биз Франциядан азиз-кучлимиз-ку?! Ахир, Аллоҳ Таоло бизни динимиз билан азиз-кучли қилди-ку?! Тарихимиз шундай улуғвор позициялар билан тўлаки, Судан ҳукмдорлари ҳам, намойишчиларимиз ҳам уни ўзларига намуна қилиб олишгани йўқ! Ҳа, мустақил давлат ўзининг ишларига бошқа давлатларнинг аралашувига йўл қўймайдиган давлатдир. Шундай эмасми, эй Ҳарбий Кенгаш аъзолари ҳамда намойишчилар, хусусан, унинг етакчилари?!

Роя газетасининг 2019 йил 30 апрел чоршанба кунги 232-сонидан

Total Views: 203 ,

Добавить комментарий

«Апелсин агенти», деган нарса Американинг инсоният тарихидаги қора саҳифаларини асло ўчира олмайди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Роя газетаси: «Апелсин агенти», деган нарса...

Закрыть