Москвадаги миграция марказида хориж фуқароларини ҳарбий хизматга жўнатиш  йўлга қўйилади

Москвадаги миграция марказида хориж фуқароларини ҳарбий хизматга жўнатиш  йўлга қўйилади

Москва ҳукумати «Сахарово» миграция марказида хориж фуқароларини Россияда ҳарбий хизматга жўнатишни йўлга қўяди. Бу ҳақда Москва мэри Сергей Собяниннинг сайтида маълум қилинди.

«Яқин вақт ичида Москва ҳукумати «Сахарово»да хориж фуқароларини ҳарбий хизматга олишни ташкиллаштиришда Россия мудофаа вазирлигига ёрдам берувчи тўлақонли инфратузилмани ишга туширади»,— дейилади хабарда.

20 сентябр куни давлат думаси Россия фуқаролигини олишни соддалаштирувчи қонунни қабул қилди.

Қонунга кўра, Россия қуролли кучларида камида бир йил хизмат ўташ бўйича шартнома имзолаган хориж фуқаролари Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олишлари мумкин бўлади.

Илгари соддалаштирилган тартибда фуқароликни олиш учун хориж фуқаролари камида уч йил шартнома асосида ҳарбий хизмат ўташлари лозим эди. 

Total Views: 56 ,

Добавить комментарий

Донецк ва Луганскда Россияга қўшилиш бўйича референдум санаси маълум бўлди

Донецк ва Луганскда Россияга қўшилиш бўйича референдум санаси маълум бўлди...

Закрыть