Москвада Ливия бўйича тинчлик музокараcи бўлиб ўтди

Москвада Ливия бўйича тинчлик музокараcи бўлиб ўтди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ливиянинг тўқнашиб келаётган етакчилари 13 январь куни Москвада тинчлик музокараларини ўтказишди.

Музокараларда Ливия пойтахти Триполида жойлашган бош вазир Фаёз Саррож ҳукумати ҳамда мамлакат шарқида генерал Халифа Ҳафтар етакчилигида фаолият юритаётган рақиб администрация етакчилари қатнашди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарованинг маълум қилишича, бугун Россия ва Туркия ташқи ишлар ҳамда мудофаа вазирлари Ливияда тинчлик ўрнатиш бўйича йиғинда қатнашган.

Ливия Миллий Армиясининг қўмондони маршал Халифа Хафтар Москвадаги учрашув натижалари бўйича Файёз Саррожнинг Триполи ҳукумати билан сулҳ битимини имзоламади, дея хабар беради Ливия манбаси РИА Новостига.

Аввалроқ Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров якуний ҳужжатга можаронинг бир неча томонлари (шу жумладан Сарраж ва Олий давлат кенгаши раҳбари Холид Мишри) имзо чекканини айтган эди, аммо Хафтар қўшимча вақт талаб қилди.

Келишув лойиҳасида айтилишича, тарафлар томонидан барқарор сулҳ учун алоқа линиясини белгилашга келишиб олинди, ҳамда, мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича иш олиб боришади.

2011 йилда АҚШ ва НАТО бошчилигидаги халқаро коалиция Ливияда амалиёт ўтказди, натижада Муаммар Қаддофий ўлдирилди ва 40 йилдан кўпроқ вақтдан бери мавжуд бўлган тузум ағдарилди.

Шундан сўнг мамлакатда кескин инқироз бошланди. Шарқда Тобрук шаҳрида парламент халқ томонидан сайланади. Уни Хафтар бошчилигидаги Ливия миллий армияси (ЛНА) қўллаб-қувватлайди. Ғарбда, Триполида, Саррож бошчилигидаги БМТ ва Европа Иттифоқи кўмаги билан Миллий келишув ҳукумати (ПНС) ташкил этилган.

Total Views: 254 ,

Добавить комментарий

Помпео: АҚШ Эрон, Россия ва Хитойни тийиб туриш стратегиясини янгилайди

Помпео: АҚШ Эрон, Россия ва Хитойни тийиб туриш стратегиясини янгилайди...

Закрыть