Москва полицияси Кремлда пикет ўтказган қримтатарларни қамоққа олди

Москва полицияси Кремлда пикет ўтказган қримтатарларни қамоққа олди

Москва полицияси Кремль ёнида норозилик пикети ўтказган етти нафар қримтатар фаолини қамоққа олди.

Фаоллар 10 июлда «Қримда террорчилик билан кураш – ўзгача фикрловчиларга қарши курашдир» деган плакатларни кўтариб Қизил майдонга келган эдилар.

— Биз Қримдан келдик, бизни ҳеч ким эшитмаяпти. Болаларимизни қамаб қўйишди. Шунинг учун бу ерга келдик. Биз ўз фикримизни айтмоқчимиз, бизни эшитишларини хоҳлаймиз,-деди норозилардан бири.

Мазкур пикет Россия Олий судида тўрт нафар қримтатарнинг апелляция аризаси кўриб чиқилишидан бир кун олдин ўтказилди. Бу қримтатарлар Ҳизб ут-Таҳрирга аъзоликда айбланиб 9 йилдан 17 йилгача қамалган эдилар.

Июнь ойида Қримда беш нафар одам Ҳизб ут-Таҳрирда айбланиб 12 йилдан 17 йилгача қамалганди. Шунингдек, июнь ойида яна саккиз нафар қримтатар Ҳизб ут-Таҳрирда айбланиб қамоққа олинган.

Россия Қримни босиб олган 2014 йилдан бери кўплаб қримтатарлар турли айбловлар билан қамоқларга ташланди. Қримтатарлар Россия Қримни аннексия қилишига қарши чиққанлар.

Total Views: 180 ,

Добавить комментарий

Трамп: Эронга қарши санкциялар кучайтирилади “анча”га

Трамп: Эронга қарши санкциялар кучайтирилади “анча”га АҚШнинг Эронга қарши санкциялари...

Закрыть