Мирзиёев Жаслиқ колониясини ёпишга қарор қилди

Мирзиёев Жаслиқ колониясини ёпишга қарор қилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 август кунги ПҚ-4414-сонли “Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 19-сон ихтисослаштирилган Жазони ижро этиш колониясини тугатиш тўғрисида”ги қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси Жаслиқ қўрғонида жойлашган 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясини тугатиш белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, сўнгги йилларда мамлакатда суд-ҳуқуқ соҳасида кенг кўламли институционал ислоҳотлар ўтказилди, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, қамоққа олинган шахслар ва маҳкумларни диний ва сиёсий қарашларидан қатъий назар ҳуқуқларига риоя қилиш, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш ҳамда қулай шарт-шароитлар яратиш борасида халқаро мажбуриятларни амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар қабул қилинди.

Хабарда таъкидланишича, мазкур тарихий қарор озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларда қонунга итоаткор хулқ-атворни, шахс ва жамиятга ҳурмат муносабатини шакллантиришга йўналтирилган ахлоқан тузатиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар самарадорлигини ошириш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ давлатнинг халқаро ареналарда ижобий мавқеини илгари суриш мақсадида қабул қилинганлиги қайд этилган.

Total Views: 209 ,

One thought on “Мирзиёев Жаслиқ колониясини ёпишга қарор қилди

  • 03.08.2019 at 18:23
    Permalink

    Пайғамбарлик йўлига асосланган Халифалик Давлати қайта тикланса ,бу зонани қайта ишга солишини ва у зонада бугунги золим пагон ва рахбарлар узоқ мудатга ўтиришларини Халифадан биз мазлумлар сўранамиз Ин Ша Аллох !!!

    Reply

Добавить комментарий

Ўзгартириш ва динни тиклаш амалиётида уламоларнинг вазифалари

Ўзгартириш ва динни тиклаш амалиётида уламоларнинг вазифалари Уламолар Пайғамбарларнинг ворислари,...

Закрыть