Мирзиёев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашди

Мирзиёев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев 7 ноябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг Тошкентдаги йиғилишида иштирок этадиган делегация бошлиқларини қабул қилди.

Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, учрашув пайтида Шавкат Мирзиёев мамлакатида МДҲ доирасида "замонавий таҳдид ва хатарларга қарши кураш борасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга муҳим аҳамият қаратилаётганини" айтган.

"Ташкилотга аъзо давлатлар махсус хизматлари ўртасидаги яқин ҳамкорликни давом эттириш, шу жумладан тезкор ахборот алмашиш ҳамда “терроризм, экстремизм”, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликни бартараф этиш бўйича қўшма тадбирлар ўтказиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди," дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарида.

Шавкат Мирзиёев ва МДҲга аъзо давлатлар махсус хизматларининг учрашуви Тошкентда хавфсизлик органлари кенгашининг навбатдаги 47-йиғилиши рамкасида бўлиб ўтди.

Учрашув пайтида "кибержиноятчиликка қарши курашда, интернет ва бошқа ахборот-коммуникация технологияларидан зўравонлик ва радикал қарашларни тарғиб қилиш мақсадида фойдаланишга чек қўйиш борасида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлиги таъкидланди," дея таъкидланади хабарда.

Total Views: 87 ,

Добавить комментарий

АҚШ ва Хитой келишди. Санкциялар босқичма-босқич бекор қилинади

АҚШ ва Хитой келишди. Санкциялар босқичма-босқич бекор қилинади Хитой савдо...

Закрыть