Мирзиёев АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзодни қабул қилди

Мирзиёев АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзодни қабул қилди

11 апрель куни Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларининг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Халилзодни қабул қилди.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги муносабатларни кенгайтиришга доир, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди. Афғонистондаги вазиятни ҳал этишда мамлакатлар ҳамкорлигининг ҳолати ва истиқболларига баҳо берилди.

Залмай Халилзод самимий қабул учун давлат раҳбарига миннатдорлик билдирди ҳамда Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп ва Давлат котиби Майкл Помпеонинг саломини етказди.

Махсус вакил мамлакатнинг Афғонистон халқига ҳар томонлама, жумладан, муҳим ижтимоий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш орқали ёрдам беришга қаратилган сиёсатини юксак баҳолади.

АҚШ Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик музокараларига кўмаклашиш борасидаги конструктив саъй-ҳаракатларини, хусусан, Афғонистон ҳукумати вакиллари иштирокидаги мулоқотнинг навбатдаги даврасини Самарқанд шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватлаётгани таъкидланди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, минтақада тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш мақсадида Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш масалаларида ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканини қайд этдилар.

Total Views: 327 ,

Добавить комментарий

Судан мудофаа вазири мамлакатни вақтинчалик раҳбарига айланди

Судан мудофаа вазири мамлакатни вақтинчалик раҳбарига айланди Судан мудофаа вазири...

Закрыть