Марокашда мактаб ўқувчилари учун «яҳудийларнинг ёндирилиши даҳшати»ни ўргатувчи таълим маркази очилади

Марокашда мактаб ўқувчилари учун «яҳудийларнинг ёндирилиши даҳшати»ни ўргатувчи таълим маркази очилади

2019 йил 3 августда «Арабий Қудс» газетаси «The Jerusalem Post» газетасига таянган ҳолда хабар қилади: Германиянинг «Pixel Helper» ташкилоти Марокашда кичик ва катта ёшдаги мактаб ўқувчиларга «яҳудийларнинг ёндирилиши даҳшати»ни ўргатувчи таълим маркази очмоқда. Бу Шимолий Африкада очилажак «Холокост» хотираси билан боғлиқ биринчи марказ ҳисобланиб, Марокашнинг жанубий шарқининг 25 километрида, Варзазат киностудиясига олиб борувчи йўл бўйида жойлашади. Яъни, минглаб сайёҳларни ўзига жалб қилувчи районда қурилади. Айтишларича, бу тадбир муаллифи Оливер Бенковский бўлиб, у ўзини асли «полшалик массонлар илдизидан» эканини айтади ҳамда айни тарихий сабоқнинг «мусулмон давлатлари билан яҳудийлар ўртасидаги дўстлик»нинг равнақ топишига хизмат қилажагидан умидвор эканини таъкидлайди.

Ўз навбатида, Марокашнинг «Ҳувия Ярс» веб-сайти ҳам Марокашимиз дунёдаги энг катта Холокост ёдгорлигини ўрнатишга тайёр, бу Берлиндаги Холокост мемориалидан беш баробар катта бўлади ҳамда яҳудий ва бошқа динлар учун халқаро зиёратгоҳга айланади, деди. Сионистлар вужуди билан муносабатларни нормаллаштиришга қарши Марокаш бьюроси бош котиби «наҳотки, Марокаш шу даражада сионистлар ва сионизм ташвиқоти учун исловотхонага айланиб кетган бўлса?» – дея табиий саволни ўртага ташлади. У «Бу сионистлар бу ерда Марокашда Саяним агентлари (Моссадга ишловчи марокашликлар) тармоғи тепасида ястаниб ўтиришибди, бу агентлар бўлса, сионист ва масонларга лаганбардорлик қилиб, ўз ватанларини сотишяпти, ҳолбуки, масонлар Марокаш тупроғида бемалол, юртнинг у четидан бу четигача изғиб юришибди», деб ёзади ўзининг «Facebook»даги постида».

Изоҳ: Яҳудий вужуди билан алоқа қилаётган бошқа ҳукмдорларга қараганда энг яқин алоқа қилувчилар Марокаш ҳукмдорлари ҳисобланади.

Total Views: 123 ,

Добавить комментарий

Ихвонул Муслимин жамоаси Миср режимига қамоқдаги аъзоларининг озод этилиши эвазига жарима тўламоқчи

Ихвонул Муслимин жамоаси Миср режимига қамоқдаги аъзоларининг озод этилиши эвазига...

Закрыть