Марказий Осиё ва АҚШ вазирларининг “C5+1” шаклидаги онлайн учрашуви бўлиб ўтди

Марказий Осиё ва АҚШ вазирларининг “C5+1” шаклидаги онлайн учрашуви бўлиб ўтди

28 феврал куни Марказий Осиё давлатлари ва Америка Қўшма Штатларининг “C5+1” шаклидаги навбатдаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтди.

Видеоконференсалоқа шаклида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари “C5+1” доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар ва минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашдилар.

Иқтисодиёт, хавфсизлик, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, шунингдек, Афғонистондаги вазият юзасидан амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ўз нутқида иқлим ва экологик ўзгаришларнинг оқибатларини юмшатиш, минтақада “яшил иқтисодий ўсиш”ни таъминлаш, пандемияга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш, ўзаро савдо, инвестиция ва транспорт алоқаларини ривожлантириш дастурларини амалга ошириш орқали “C5+1” йўналиши бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш учун имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

Total Views: 322 ,

Добавить комментарий

Садир Жапаров қирғиз халқини олтин сотиб олишга чақирди

Садир Жапаров қирғиз халқини олтин сотиб олишга чақирди Қирғизистон президенти...

Закрыть