Марк Эспер Пентагон раҳбари этиб тайинланди

Марк Эспер Пентагон раҳбари этиб тайинланди

Пентагон раҳбари вазифасини бажарувчи Патрик Шанахан бу лавозимга бошқа даъвогарлик қилолмайди. Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи этиб Марк Эспер тайинланди, дея хабар беради «Газета.ru».

«Ажойиб ишни амалга оширган мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Патрик Шанахан, ўз оиласига кўпроқ вақт ажратиш учун (сенатда) тасдиқланиш жараёнини давом эттирмасликка қарор қилди. Мен Петга ажойиб хизмати учун миннатдорлик билдираман ва (ҳозирги) қуруқликдаги қўшинлар вазири Марк Эсперни мудофаа вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинлайман», — деб ёзган АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Твиттеръдаги саҳифасига.

АҚШ президенти, шунингдек, Маркни яхши билишини ва у бу ишни аъло даражада уддалашига шубҳа қилмаслигини билдирган.

Патрик Шанахан 2017 йилнинг июлида АҚШ мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, 2019 йилнинг январида Пентагон раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.

Total Views: 225 ,

Добавить комментарий

Борис Жонсон Британия бош вазири сайловларининг 2-босқичида ҳам ғалаба қозонди

Борис Жонсон Британия бош вазири сайловларининг 2-босқичида ҳам ғалаба қозонди...

Закрыть