Манбиждаги портлаш Трампнинг қарорини ўзгартирмайди

Манбиждаги портлаш Трампнинг қарорини ўзгартирмайди

Суриянинг Манбиж шаҳрида юз берган “терактга” қарамай, президент Дональд Трамп америкалик ҳарбийларни мазкур мамлакатдан олиб чиқиш ҳақидаги қарорини ўзгартирмайди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Чоршанба куни Манбижда содир бўлган портлаш натижасида 27 киши ҳалок бўлди, улардан тўрт нафари америкалик эди. “Терактни” ИШИД амалга оширгани айтилмоқда.

Бу ҳодиса Трампнинг қарорига таъсир кўрсатмади: у ҳали ҳам АҚШ қўшинлари Суриятни тарк этадиган вақт келди деган фикрда. 
Расмий маълумотларга қараганда, Сурияда 2 мингдан ошиқ америкалик ҳарбийни олиб чиқиш учун 60 кундан 100 кунгача вақт керак бўлади.

Total Views: 408 ,

Добавить комментарий

Россия захираларидаги олтин миқдори бўйича дунёдаги бешинчи давлатга айланди

Россия захираларидаги олтин миқдори бўйича дунёдаги бешинчи давлатга айланди Россия...

Закрыть