Макрон: «Бизнинг бугунги кундаги асосий душманимиз-террорчиликдир»

Макрон: "Бизнинг бугунги кундаги асосий душманимиз-террорчиликдир"

Франция президенти Эммануэл Макрон 28 ноябрь куни НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг билан Парижда учрашганидан сўнг журналистларга берган интервьюсида НАТОнинг Россия билан яқинлашуви тўғрисида айтган фикрларидан қайтмаслигини билдирди.

Мен айрим пайтларда эшитиб қолаётганимдай, Россия бугунги кунда бизнинг душманимизми? Ёки Хитой душманми? НАТОнинг мақсади уларни душман сифатида тан олишми? Мен бунга ишонмайман. Бизнинг бугунги кундаги асосий душманимиз-террорчиликдир -деди Макрон журналистларга.

Франция президенти бундан аввал 7 ноябрда Economist нашрига берган суҳбатида НАТО ва Россия ўртасида стратегик ҳамкорлик мавжуд эмаслигидан афсус билдирган эди.

Шунингдек, у Қўшма Штатлар НАТОни заифлаштиришга қаратилган сиёсат олиб бораётгани ҳақида гапирган. Макроннинг бу интервьюси иттифоқчилар танқидига сабаб бўлганди.

Total Views: 137 ,

Добавить комментарий

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 2-маслаҳат учрашуви ўтказилади

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 2-маслаҳат учрашуви ўтказилади ошкентда 29...

Закрыть