Макрон айрим масалалар бўйича Анқарадан изоҳ талаб қилди

Макрон айрим масалалар бўйича Анқарадан изоҳ талаб қилди

"Туркия ушбу саммитда бизга тушунтириш бериши керак. Биз камида иккита саволга аниқлик киритиб олишимиз лозим: Туркия қанақасига бир вақтнинг ўзида альянс аъзоси бўлиши, биз билан ишлаши, бизнинг қурилмаларни сотиб олиб уларни мудофаа тизимига интеграция қилиши ва Россиядан С-400 сотиб олиши мумкин? Бу техник жиҳатдан имконсиз. Туркия президенти кечиришларини истаса, изоҳ бериши шарт", деди Макрон Лондонда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида.

Макроннинг фикрича, Анқарадан изоҳ талаб қилинаётган иккинчи мавзу бу унинг агарда альянснинг бошқа аъзолари қатор ташкилотларни террорчи деб тан олмаса, НАТО саммитининг барча декларацияларини блок қилиш ниятидир. 

"Улар Курдистон ишчилар партияси ва бошқаларни террорчи гуруҳлар деб таснифлашимизни исташяпти, аммо биз бундай деб ҳисобламаймиз", — деб таъкидлади Макрон.

"Туркияга қарар эканман, улар ҳозирда биз томонимизда туриб курашганларга қарши курашаётганини кўрмоқдаман. Улар баъзан ИШИД воситачилари билан ҳам ишлашмоқда", — деб қўшиб қўйди у.

Total Views: 62 ,

Добавить комментарий