Майк Помпео Сочига ташриф буюради

Майк Помпео Сочига ташриф буюради

АҚШ давлат котиби Майк Помпео 14 май куни Сочида Россия президенти Владимир Путин ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар ўтказиши кутилмоқда.

Мазкур учрашув Вашингтон ва Москва ўртасидаги алоқалар таранглигича қолаётган бир вазиятда бўлиб ўтади. Бу 2018 йилнинг июль ойидан бери икки давлат ўртасида олий даражада ўтказилаётган илк учрашувдир.

2018 йилнинг июлида президент Дональд Трамп Финляндияда президент Владимир Путин билан юзма-юз музокара ўтказган эди.

Давлат департаментининг билдиришича, Путин-Помпео учрашувида қуролларни назорат қилиш, Венесуэла, Украина, Сурия ва Эрондаги вазият муҳокама қилинади.

Total Views: 281 ,

Добавить комментарий

Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси: Ё Туркияни, ё “террорчиларни” танланг

Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси: Ё Туркияни, ё “террорчиларни” танланг Туркиянинг Қирғизистондаги...

Закрыть