Майк Помпео: Россия ва Куба аллақачон Венесуэла ичига кириб олган

Майк Помпео: Россия ва Куба аллақачон Венесуэла ичига кириб олган

АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг Fox Business телеканали эфирида маълум қилишича, Россия ва Куба аллақачон Венесуэла ичига кириб олган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Давлат котиби Венесуэлада Куба ва Россиянинг иштироки айнан қандай эканига аниқлик киритмаган. Шу билан бирга, Помпеонинг умид қилишича, мамлакатда «ҳокимият ўзгарганда», Венесуэла аҳолиси «суверен ва мустақил» халқ бўлишни хоҳлайди. Шунингдек, унинг билдиришича, венесуэлаликлар «хавфсизлик ва фаровонлик» масаласи бўйича «руслар ва кубаликларга» таяниши керак эмас.

Total Views: 485 ,

Добавить комментарий

Трамп Конгрессга мурожаат қилди. Афғонистон ва Суриядаги урушни тўхтатишга ваъда берди

Трамп Конгрессга мурожаат қилди. Афғонистон ва Суриядаги урушни тўхтатишга ваъда...

Закрыть