Майк Помпео Форс кўрфази давлатларини Қатар билан ярашишга чақирди

Майк Помпео Форс кўрфази давлатларини Қатар билан ярашишга чақирди

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Форс кўрфазидаги давлатларнинг Қатар билан дипломатик баҳси “жуда узоққа чўзилиб кетгани”дан ташвиш билдирди.

Бугунги мулоқот пайтида мен Форс кўрфази ҳамкорлик Кенгашига аъзо давлатларнинг бирдамлиги муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидладим. Президент Дональд Трамп ва мен минтақадаги баҳс жуда узоққа чўзилиб кетди, бу баҳс бизнинг фойдамизга эмас, душман фойдасига хизмат қилаяпти, деб ҳисоблаймиз, — деди Помпео 13 январь куни Қатарда ҳукумат расмийлари билан учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида.

2017 йилнинг июнида БАА, Саудия Арабистони, Баҳрайн ҳамда Миср Қатарни "терроризмни" дастаклашда айблаб, унга қарши саёҳат, дипломатик ва савдо чекловларини жорий қилган эди. Қатар бу маълумотларни инкор қилиб келади.

Total Views: 484 ,

Добавить комментарий

Путин НАТО ва Ғарбни танқид қилди

Путин НАТО ва Ғарбни танқид қилди Россия президенти Владимир Путиннинг...

Закрыть