Майк Помпео диний эркинлик билан боғлиқ вазият борасида Ўзбекистонни мақтади

Майк Помпео диний эркинлик билан боғлиқ вазият борасида Ўзбекистонни мақтади

АҚШ Давлат департаменти дунёда диний эркинликнинг ҳолати тўғрисидаги йиллик ҳисоботини эълон қилди. 2019 йил учун ҳужжат идора матбуот хизмати томонидан тарқатилди.

Қўшма Штатлар давлат котиби Майк Помпео брифингда Ўзбекистон ҳукуматини мамлакатда диний эркинлик билан боғлиқ вазият яхшилангани учун мақтаб ўтди.

«Ўзбекистонда диний эркинлик билан боғлиқ вазиятни яхшилаш бўйича бир қатор қадамлар қўйилди ва бу давом этмоқда. Йил бошида мен ушбу мамлакатда бўлганимда, диний арбоблар билан ажойиб музокаралар ўтказдим», — дея маълум қилди у.

Унинг сўзларига кўра, 2019 йилда АҚШ ҳукумати мамлакатда диний гуруҳларга қарши қаратилган бирорта ҳам операция ўтказилмаганини қайд этган. 2018 йилда бу рақам 114та, 2017 йилда эса 240тани ташкил этгани айтилади.

«Бу катта ютуқ, ҳақиқий прогресс, Давлат департаментининг саъй-ҳаракатлари ўз самарасини бермоқда», — дея таъкидлаб ўтди у.

Total Views: 794 ,

Добавить комментарий

Қант авиабазаси ҳақидаги келишув сабабли қирғиз оммавий ахборот воситаларида шовқин кўтарилди

Қант авиабазаси ҳақидаги келишув сабабли қирғиз оммавий ахборот воситаларида шовқин...

Закрыть